Туғилган кунидан аввал 2та ўйинни ўтказиб юборган Неймар машғулотларга қайтди News

Туғилган кунидан аввал 2та ўйинни ўтказиб юборган Неймар машғулотларга қайтди

Неймар ПСЖ машғулотларига қайтди.

Футболчи умумий гуруҳда ишлашни бошлади.

31 ёшли футбочли сўнгги бор 29 январь куни "Реймс"га қарши баҳсда 85 дақиқа ўйнаган эди. У кейинги икки учрашувни мушак шикастланиши туфайли ўтказиб юборди.

5 февраль куни 31 ёшини нишонлаган Неймар яна ПСЖ сафида майдонга тушишга тайёр.

Парижликлар 8 февраль куни "Марсель" билан Франция Кубогида, 11 да "Монако" билан чемпионатда, 14 да "Бавария" билан Чемпионлар лигасида тўқнаш келади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика