Latest news

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  4 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  8 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  10 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  9 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  52 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Трансфер ойнаси. Муаммоси бор клубларга 12 мартдан кейин ЎзПФЛ ҳам ёрдам бера олмайди News

Трансфер ойнаси. Муаммоси бор клубларга 12 мартдан кейин ЎзПФЛ ҳам ёрдам бера олмайди

Айни дамда трансфер ойнаси очиқ ва у 12 мартга қадар давом этади. Клублар мавсум олдидан ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб боришмоқда.

Клублар ЎзПФЛга керакли ҳужжатларни топшириб улгурдими? Мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Сардор Қудратуллаевнинг тақдим этган маълумотларга кўра, баъзи клублар ҳужжатларни расмийлаштириш масаласида кечикмоқда.

“Айтиш лозимки, бу йилдан бошлаб клублар MyLeague орқали электрон рўйхатга олинмоқда. Ҳозирга қадар “Насаф”, “Қизилқум”, “Бунёдкор”, “Сўғдиёна” ва "Андижон" клублари билан боғлиқ кичик муаммолар мавжуд. Улар мазкур муаммоларни бартараф этиш учун ҳаракат қилишмоқда. Мазкур клублар ўзлари учун белгиланган муддатларга улгурмаган бўлсалар-да, биз уларга қўлдан келганича ёрдам бермоқдамиз. Аммо 12 мартдан кейин уларга ЎзПФЛ ёрдам бера олмайди. Умид қиламизки, клублар мавсум стартига қадар барча камчиликларни бартараф этиб улгуришади”, — деб айтиб ўтди С.Қудратуллаев.

Шунингдек, “Насаф”, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”, “Бунёдкор”, “Сурхон” каби клубларда қарздорликлар мавжуд.

Маълумот учун, шу йилнинг 5 февраль куни ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита 7 та футбол клубига нисбатан легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун тақиқ қўйганди. Улар орасидан “Насаф”, “Бунёдкор” ва “Қўқон-1912” футбол клублари легионерлар билан боғлиқ муаммони ҳал этди. “Сўғдиёна”, “Сурхон”, “Оқтепа” ва “Бухоро” клубларига нисбатан тақиқ эса ўз кучида турибди.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика