Latest news

17:55КХДР - Эрон 1:3. Онлайн натижа  25 17:16Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   4 17:04Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  1 16:40Globe Soccer Awards. Кроос, Родри, Беллингем йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлишга даъвогар  2 16:31Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:20Globe Soccer Awards. Беш нафар испаниялик мутахассис йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогар  3 16:10ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  15 15:50Футзал. Олий лиганинг 2-тур ўйинларига Андижон мезбонлик қилади  0 15:45Globe Soccer Awards. "Ал Айн", "Олимпиакос", "Спортинг" йилнинг энг яхши клуби бўлиши мумкин  0 15:35Globe Soccer Awards. Месси ва Роналду энг яхши футболчи бўлиш учун даъвогар  3 15:10Globe Soccer Awards. Йилнинг энг яхши ҳужумчиси бўлиш учун кимлар даъвогар?  1 14:55Илёс Зейтуллаев: "Терма жамоамиз максимал натижа билан уйга қайтишига ишонаман"  3 14:35Ляпорт: "Реал"дек клубнинг таклифига албатта эътибор қилардим"  3 13:55Суперлига учун плей-офф ўйинлари санаси маълум  8 13:35"Истиқлол" Кожони "Динамо"дан қанчага сотиб олиши маълум  7

Трансфер эртаги тугамаётган Неймарнинг "дунёси" News

Трансфер эртаги тугамаётган Неймарнинг "дунёси"

Неймар атрофидаги вазиятларни ўрганамиз: у дўстларига маош тўлайди (ишонаверинг), очкўз отаси ва махфий агентнинг ҳар бир айтган гапига қулоқ солади.

"Биз Америкада кўплаб юлдузларни кўрамиз, лекин Неймар каби футболчилар — бу умуман бошқа даража. Уларнинг атрофида ақлбовар қилмас ишлар бўлади, ҳақиқий культ", – дейди Дрэймонд Грин Неймар билан бўлган бир нечта учрашувлардан сўнг.

Неймар фаолиятининг бошланиши профессионал футболчига нисбатан, кўпроқ поп-юлдузни ёдга солади. Нега дейсизми? Сабаби, поп-юлдузларнинг асосий хусусиятлари — агентлар жамоаси, менежерлар ва дўстлар. Бу йил бутун ёз давомида Неймар 2017 йилнинг жазирамасида дунё гувоҳ бўлган "фильм"нинг давомига режиссёрлик қилмоқда: бразилиялик ПСЖдан кетишни истаяпти, унга талабгор клублар эса бир нечтани ташкил қилмоқда — "Барса", "Реал" ва "Юве". Барселона, Мадрид ёки Турин — қаерга бўлса ҳам, Неймарнинг ёлғиз ўзи бормайди.

Отаси — Неймар да Силва Сантос. У ўғлининг трансферларидан таҳминан 100 млн ишлаб олган

Роли: омма олдида - Неймарнинг овози, амалда - асосий таъсир ўтказувчи агент

Неймарнинг отаси — замонавий кўринишда спортчининг отаси: у мунтазам равишда вазиятни қийинлаштиради, лекин ўғлини ҳимоя қилиб, уни энг яхши футболчи деб ҳисоблайди. Сўнгги пайтларда бундай оилалар кўпайган: ёрқин мисол — Адриен Рабьонинг онаси ва Лонзо Боллнинг отаси.

Неймарнинг отаси ҳозир "пулга чўмилмоқда", бироқ ҳаётда унчалик ҳам омади чопмаган.

У ҳам футбол ўйнаган, аммо энг юқори чўққиси — Бразилиянинг тўртинчи дивизиони бўлган. Бразилиядаги кучли инқироз туфайли 28 ёшида бор-бутидан айрилган, фақатгина эски "Опель" машинаси ўзи билан қолган. Сантос рафиқаси билан кичик квартирага кўчиб ўтади. Ўша кунларда Неймар дунёга келиши керак эди. Бу ҳам етмаганидек, Сантос 32 ёшида автоҳалокатга учради ва ўлишига бир баҳя қолди. Жароҳат туфайли тезлигини йўқотди ва футболдаги фаолиятини якунлаб, заргарлик бизнесини йўлга қўйишга қарор қилди.

Бироқ бу бизнес орқали ҳам арзирли пул топа олмади. Аммо 4 ёшли Неймарнинг елкасига омад қуши қўнди. Шундан сўнг, ота фарзандининг карьерасига катта эътибор бериб, ўғли учун оиласи билан Сан-Паулуга кўчиб ўтишга қарор қилди. Ота – Неймар ҳаётидаги энг муҳим инсон: "Майдондан ташқаридаги кумирим – отам эканини доим такрорлаганман. Мен ҳамма нарсада унга ўхшашни истайман. Қийин пайтларда у менга қандай ёрдам бериш кераклигини яхши билади. Менга ёрдам бериш учун дунёни остун-устун қилишга тайёрлигига ишончим комил", – дейди Ней.

2013 йил Неймарнинг отаси ўғли Европага кўчиб ўтишини жуда пайсалга солганди: "Сантос"га деярли барча топ-клуб вакиллари келар, ота-Неймар эса ўзига ким кўпроқ пул тўлашини ҳисобларди. Неймар "Барса"га ўтганида Сантос нима учун бошқа клубларга рад жавобини берганини тан олиб, шундай деди: "Неймарни сотиб олиш учун "Реал"нинг пуллари етмади".

Натижада бу трансферга Испания ва Бразилия прокуратураси "қизиқиб қолди": трансфер суммаси сунъий равишда пасайганидан гумон қила бошладилар (94,8 ўрнига 57,1 млн) — сабаби камроқ солиқ тўлаш. Ушбу иш билан боғлиқ барча шахсларни (шу жумладан, Неймарнинг отасини ҳам) судга чақиришди. Бу жараён давомида қизиқ деталлар пайдо бўла бошлади. "Сантос" президенти Луис Рибейро шундай деганди: "Бир нарсани айтишим мумкин: Неймарнинг отаси – дарди фақат пул бўлган ёлғончи инсон. Масалан, мен унинг қаҳваси учун 200 маротаба пул тўлашимга тўғри келган. У ҳамма нарса учун ҳақ талаб қилади".

Пиар-менежер Эдуардо Муса 2015 йил кетганидан сўнг (бу ҳақида қуйида батафсилроқ ўқишингиз мумкин) Неймарнинг отаси ўғлининг карьераси билан боғлиқ бошқарувни ўз қўлига олди: медиа билан гаплашди, брендлар билан ҳамкорлик ва трансфер бўйича қарорларга ҳам ўзи бош-қош бўлди.

Неймарни ПСЖга ўтишга ким мажбур қилгани номаълум. Бироқ бундан фақат унинг отаси фойда кўрди. Париждаги икки йиллик сафар худди Бонуччининг "Милан"даги ёки Ди Мариянинг ПСЖдаги трансфери каби маъносиз бўлди. Аммо бу иш орқали ота ПСЖдан 36 млн бонус ҳамда "Барса" билан шартномани узайтиргани учун 26 млн бонус олди (бу пуллар қаердан ва қандай келгани ҳамон номаълум. Шу сабабли, улар ҳали ҳам судлашиб юришибди).

Агар шу ёзда Неймар клубини ўзгартиролса, умумий ҳисобда футболчининг трансферларига сарфланган комиссия пуллари 50 миллиондан ошиб кетади. Ҳа, тўртинчи дивизионда ўйнаган йигит учун бу яхшигина сумма.

Онаси — Надин да Силва Сантос: даромадларни яширганликда гумон қилинган. У ўғлини доим ҳимоя қилади

Роли: ўғлини қўллаб-қувватлаш ва уни ҳимоя қилиш.

Неймарнинг онаси эрига нисбатан медиада камроқ намоён бўлади, аммо у Неймар ҳаётидаги энг муҳим инсонлардан бири. Қаҳрамонимизнинг ота-онаси 2008 йил эри  билан ажрашган, бироқ ўғил доим онаси билан мулоқот қилиб туради.

Неймарнинг имидж ҳуқуқларига эгалик қилувчи "NRSport"нинг 50% даромади Надинга тегишли. Шунинг учун, 2016 йил у ҳам судга чақирилган. Сабаби, даромадларни яширганликда гумон қилинганди.

Надин Бразилияда яшайди ва Неймарнинг ишларига деярли аралашмайди — ҳаммасига футболчининг отаси жавоб беради. Юқорида таъкидлаганимиздек, у ўғлини (асосан, инстаграм орқали) қўллаб-қувватлаб туради. 2019 йилнинг июнь ойида Неймарни зўравонлик қилганликда айблашди. Надин эса ижтимоий тармоқдаги саҳифасига расм жойлаб, шундай изоҳ ёзиб қолдирди:

"Ҳозир вазият оғир. Аслида нима бўлгани фақат яратганга аён. Ўша аёлни кечир, ўғлим. Биз, онанг ва синглинг, аёл сифатида у хато қилгани ва унинг бошидан нималар ўтаётганини тушуниб турибмиз. Мен сени жуда ҳам яхши кўраман ва ҳар куни сен учун дуодаман".

Неймар ҳам онасини эсидан чиқариб қўймайди: у онаси билан мунтазам учрашиб туради. 2017 йил май ойида "Лас-Пальмас" дарвозасига урган голини онасига бағишлаган — ўша куни Надиннинг туғилган куни эди.

Агент — Пини Захави: у "Барса"га ўтишдек супер-қийин трансферни амалга оширди

Роли: музокарачи, мураккаб трансферлар бўйича мутахассис, "Барса"нинг бош оғриғи.

Пини Захави - Райола ёки Мендеш каби машҳур эмас, бироқ сиз унинг трансферлари ҳақида эшитганингиз аниқ: исроиллик агент рекорд трансферни амалга оширган: Рио Фердинанд 2002 йил "Лидс"дан "МЮ"га ўтиши, Абрамович 2003 йил "Челси"ни сотиб олиши, де Брюйне ва Лукаку "Челси" сафини тўлдиришларида катта ёрдам берган.

Захави жуда сирли одам: одатда ноқонуний фирмалар орқали ишлайди ва унинг бирор трансфердаги иштирокини аниқ айтиши қийин. Исроилликнинг мутахассислиги – имконсиз битимлар. "Мен амалга ошира олмаган нарсанинг ўзи йўқ. Дунё футболида мен кирмаган ва қўлим тегмаган бурчакнинг ўзи йўқ", — деганди агент "EIC"га берган интервьюсида.

Захави 2016 йилдан буён Неймар билан бирга ишлайди. Агар ўйинчининг оиласи қарор қабул қилса, Захави – ўша қарорнинг ижросини таъминловчи шахс саналади ва камдан-кам ҳолларда ўз фикрини билдиради. Пини ажойиб ишлади ва икки маротаба "Барса"ни "мағлуб этди":

• 2016 йил октябрда – Неймар "Барса" билан 2021 йилгача бўлган янги шартнома имзолади. Битим ҳамма учун фойдалидек туюлганди: каталонлар юлдузни сақлаб қолиш учун кафолат олдилар, Неймарнинг маоши эса 32 миллион бўлди, отаси эса – 26 миллионга эга чиқди.

• Келаси йил ёзда агент Неймарни ПСЖга ўтишга мажбурлади. Албатта, "Барса" бунга қарши чиқди, аммо трансфер 222 миллион евро (!) эвазига амалга ошди. Бу ишнинг бошида ҳам айнан Захави турган. "Барса" 222 миллион ишлаб олди, бироқ асосий юлдузларидан бирини қўлдан чиқарди ва унинг ўрнини боса оладиган ўйинчи ҳали ҳам топмади: Коутиньо "Барса"да ўйнаб кета олмаганига барчангиз гувоҳсиз.

Неймарнинг ПСЖга ўтиши Левандовскийни ҳайратга солди ва у 2017 йил агентини ишдан бўшатиб, Захави билан ишлашга қарор қилди (поляк "Реал"га ўтишига ишонганди).

2019 йил ёзда Захави "қайтиш трансфер"идан қочишга ва ўйинчи учун 200 миллиондан кам пул тўламайдиган клубни топишга ҳаракат қилишни бошлаб юборди. Вазифа оғир, аммо кимдир бу ишнинг уддасидан чиқадиган бўлса — бу албатта, Захави бўлади!

Профессионал дўстлар: улар доим Неймар билан саёҳат қилишади, у билан яшаб, бу учун маош ҳам оладилар

Роли: дам олиш ва кўнгилхушлик қилиш.

Ота ва агент футболчи учун муҳим, бироқ ҳар куни Неймар билан суҳбатлашиб, бирга сайр қиладиганлар — унинг дўстлари!

Бир неча фактлар:

• 2013 йил Неймар "Барса"га ўтди. Ўшанда у билан тақдимотга унинг бир гуруҳ дўстлари ҳам борганди. Президент Сандро Росселнинг сўзларига кўра, клуб ўшанда 15 кишининг парвози учун 300 минг эвро сарфлаган экан.

• Ўйинчининг бир гуруҳ дўстлари "Камп Ноу"даги тақдимотда "toiss" ёзуви (бразилча "noiss" сўзидан келиб чиққан бўлиб — "биз" деган маънони билдиради) тасвирланган футболка кийиб ўтирган эканлар. Буни Нейнинг дўстлари ўйлаб топган эмиш.

• 2017 йил Неймар ПСЖга ўтганида "гуруҳ"идагиларнинг сони сезиларли даражада ошди: Парижга 40та одам учиб борди. 2017 йил Неймар дўстлари учун 10 кишилик хусусий джет сотиб олди.

• Унинг дўстлари доим ёнида, лекин улар футболга ҳалал бермайди. 2016 йилги Олимпиадада улар Риога келдилар ва Неймар билан ёнма-ён яшадилар; Бразилия термаси бош мураббийи Эрасмо Дамиани уларнинг наъмунали хатти-ҳаракати ҳақида шундай деган: "Олимпиадада Неймарнинг дўстлари билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. У жамоа яшайдиган меҳмонхонада унинг дўстлари ҳам бўлишини хоҳлади. Улар жуда одобли, бизнинг график бўйича иш қилдилар ва айтилган вақтда Неймар билан кўришдилар".

2017 йил улар дўстлик белгиси сифатида тату чиздирдилар.

Неймар билан доим янги инсонлар танишишга ҳаракат қилади, аммо отаси уни бегоналардан ҳимоя қилишга урунади. Унинг доимий гуруҳида 30-40 киши бор, лекин энг яқин дўстлари 4та: Гил Себола, Хота Амансио, Густаво Алмейда ва Карлос Энрике. Улар Париж яқинидаги уйларда яшайдилар ва ойига 10 минг евро маош оладилар. Неймар дўстларига пул тўлашга қарши эмас, бироқ бунинг эвазига садоқат ва вафодорликни талаб қилади: оммавий ахборот воситалари ва бегоналарга ҳеч қандай маълумот бермаслик!

"Неймар доим босим остида яшайди. У стрессни енгиб ўтишида унга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Унга футбол ҳақида гапирмаймиз ва асосий вақтни кўнгилхушлик, саёҳат, мароқли суҳбат билан ўтказишга ҳаракат қиламиз", — дейди Карлос Энрике "Globo"га берган интервьюсида.

Сўнгги йилларда Неймарнинг дўстлари ҳам оммага анчагина танилдилар ва ижтимоий тармоқларда ҳам каттагина аудиторияга эга бўлиб олдилар: улар орасида энг етакчиси – Амансио (инстаграмида 632 минг обуначиси бор, Себолада эса  – 519 мингта). Себола фотограф бўлиб ишлайди ва Неймарнинг ижтимоий тармоқларига расм жойлаштириб боради. 2017 йил у "Google"нинг рекламасида ҳам иштирок этган.

Қиз дугоналар: уларни ҳар йили алмаштиради, улар Неймарнинг инстаграмини "безайди"

Роли: Неймар билан суратга тушиш.

Албатта, Неймар бор вақтини фақат дўстлари билан кўнгилхушлик учун сарфламайди. Унинг заиф томони — чиройли қизлар.

Неймарнинг суюкли қизи бўлиш жуда осон: бунинг учун Бразилияда яшаш (негадир у ватандошлари билан учрашишни афзал кўради), оммавий соҳада ишлаш (модель, актриса ёки блогер, ягона истисно ҳолат — адвокат Элизабет Мартинес) ва чиройли қоматга эга бўлиш.

Қизлар бразилияликка таъсир кўрсатмайди, аксинча улар декоратив вазифани бажарадилар: ўйинчининг инстаграм саҳифасига ажобий суратлар жойланишига сабабчи бўладилар. Унинг хонимларга нисбатан самимий туйғулари борми ёки уларни фақат навбатдаги атрибут сифатида қабул қиладими - бу бизга қоронғу. Неймар деярли ҳар йили қиз дугонасини алмаштиради, қолаверса вақт камлиги туфайли улар билан жуда кам учрашади. Шунга қарамай, Неймар ягона севгилиси бўлиши ва умрбод бир аёл турмуш қуриб, у билан бахтли ҳаёт кечиришни орзу қилишини тан олган:

"Мен суюкли аёлимни учратишни, унга уйланиб фарзандли бўлишни истайман. Бу ҳақида дўстларимга ҳам жуда кўп гапираман", — деган эди бразилиялик "SporTV"га берган интервьюсида.

Неймарнинг ҳаётида ўчмас из қолдирган қиз – Каролина Дантас бўлади: 2011 йил (Неймар 19 ёшда эди) у ўғил фарзанд кўради. Ҳозир Лука 8 ёшда. Болакай онаси билан Бразилияда яшайди. Неймар ойда бир марта бўлса ҳам фарзанди билан учрашиб, у билан вақтини ўтказишга ҳаракат қилади.

Неймарни ғамхўр ота сифатида кўришга ўрганмаганмиз, бироқ у ўғлини ростдан ҳам яхши кўради: "Лука узоқда экани мени қийнайди. У билан деярли ҳар куни телефон орқали гаплашишга ҳаракат қиламан".

Бонус: собиқ-менежер Эдуардо Муса

Роли: аввал – реклама ва имидж ҳуқуқлари бўйича менеджер бўлган. 2015 йилдан буён Неймар жамоасининг асосий "хейтери" (инглизча "hate" — "нафратланмоқ" сўзидан олинган).

Ҳозирда менежерларнинг бутун жамоаси Неймар билан бирга ишлайди, аммо энг қизиқувчан инсон – Эдуард Муса эди. Эдуардо ва Неймар 2010 йил "Сантос"да танишган: Муса ўйинчиларнинг реклама фаолияти билан шуғулланар, Ней эса асосий таркибда тўп тепаётганди. 2011 йил Неймар клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати финалида "Баса"га қарши баҳсда майдонга тушди ва бир зумда поп-юлдузга айланди. Шундан сўнг, Эдуардо "NRSport"га ишга кирди (Неймарнинг отасига тегишли фирма).

Муса жуда катта вазифани ўз бўйнига олди: ҳар ерда Неймарга ҳамроҳлик қилди, унга инглиз тилини ўргатди, реклама берувчилар билан битимлар имзолади ва унинг матбуот котиби бўлиб ишлади. Бироқ аста-секинлик билан Эдуардо ва Неймарнинг отаси ўртасида зиддиятлар келиб чиқа бошлади. Улар кўп нарсаларда келиши олмадилар, масалан, Неймарнинг атрофидаги воқеалар бўйича: Мусанинг фикрича ўйинчининг дўстлари унинг имиджига путур етказар экан. "Улар Неймар учун жуда муҳим эканига шубҳам йўқ эди. Бироқ мен уларни профессионалларга айлантиришга ҳаракат қилдим: фотографлар, менежерлар. Лекин отаси бунга қарши чиқди", – дейди Эдуардо.

2015 йил Эдуардонинг шартномаси муддати ўз ниҳоясига етганида, ҳамманинг сабр косаси тўлганди: Футболчининг отаси Мусанинг битимлардан топаётган фоиз даромади 20дан 10га тушурилишини хоҳлади. Натижада шартномани узайтиришмади. Шу сабабли, 2015 йилдан буён ота ўз ўғлининг барча ишларига бош-қош бўлиб келмоқда. Аввалига эркинлик Мусага жуда ёқди ("Футболчи билан ишлаш қизиқарли, аммо жуда қийин: оиламни ойда бир марта кўрардим") ва Бразилия эшкак эшиш федерациясига ишга ўтди. Бироқ кейин яна ўтмишини қумсай бошлади.

Неймарнинг отасига тегишли бўлган компания Мусага икки миллион қарз бўлиб қолган. Шу сабабли, агент 2016 йил "NRSport"ни судга берди (бу иш ҳали ҳам давом этмоқда). 2019 йил июлда Эдуардо "L’equipe" берган интервьюсида ўйинчининг отаси ҳақида қуйидагича фикр билдирди:

"Унинг отаси ўзини профессионалман деб ўйлайди, аслида эса ундаймас. Неймар – ажойиб ва сахий йигит. Бироқ унга мос бўлмаган образ яратиб беришган. Бунга унинг отаси жавобгар. Тўртинчи дивизионда ўйнаган инсон бошқа бир футболчининг фаолиятини малакали тарзда бошқара олишининг иложи йўқ. Агар Нейнинг ўрнида бўлганимда, атрофимга малакали мутахассисларни тўплаган бўлардим. Лекин у бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди".

"Неймар ва унинг жамоаси фақат бизнес, ресторан ҳамда тунги кўнгилхушлик ҳақида ўйлайди. Улар футболни севмайдилар, ҳаттоки бирорта спорт турига қизиқмайдилар".

Ҳа, Эдуардо қисман бўлса-да ҳақ! Неймар сўнгги 2 йил ичида имиджини тиклай олмади. Янги жамоа сафига ўтиш – Неймар ҳали ҳам ажойиб тарзда футбол ўйнай олишини исботлаши учун бир имкондир.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика