"Тоттенхэм" Хави ишонч билдирмаётган Лангле билан шартнома имзоламоқчи News

"Тоттенхэм" Хави ишонч билдирмаётган Лангле билан шартнома имзоламоқчи

"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттириши мумкин.

Каталонияликлар бош мураббийи Хави 26 ёшли французга келаси мавсумда ишонч билдирмаяпти. Шу сабаб "шпорлар" футболчини ёзги трансфер ойнасида харид қилмоқчи.

Лангле 2018 йилдан бери "Барселона"да ўйнайди. Француз жорий мавсум каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Футболчининг испанлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика