Latest news

23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  0 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашади  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  3 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  24 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  5 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  7

Тошлоқ туманида «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди News

Тошлоқ туманида «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди

Мамлакатимизда болалар футболига катта эътибор берилмоқда. Жойларда турли хил футбол мусобақалари ташкил этилмокда.
Болаларни ёзги таътил пайтида бўш қолишларини олдини олишга қаратилган шундай мусобақалардан бири Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ўтказилди. Тошлоқ туманидаги 4-мактабга қарашли футбол ўйингоҳида БЎФМ томонидан ташкил этилган 2001-2002 йилда туғилган болалар ўртасидаги «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди.

Бу турнирда жами 12 жамоа икки гуруҳга бўлинган холда баҳсларга киришдилар. Ҳар бир гуруҳдаги 2 тадан жамоа ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Ярим финалда «Тўпаланг» (мураббий Тожибоев Э) билан «Динамо» (мураббий Ўринов А) рўбаро келди. Бунда 1:1 хисоби қайд этилди. Пеналтилар сериясида омад «Тўпаланг»га кулиб боқди. Иккинчи ярим финалда эса «Нурафшон» (мураббий Бордонов А) ва «Найман» (мураббий Ахмедов Д) баҳс олиб бордилар. Бу бахсда «Нурафшон»нинг қўли баланд келди 1:0.

Ҳал қилувчи финал баҳсида «Тўпаланг» ва «Нурафшон» бахс олиб борди. Қизиқарли кечган бахсда 1:0 хисобида Тожибоев Эркин шогирдлари ғалаба қозондилар. Турнир сўнггида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мусобақанинг энг ёш жамоаси сифатида Зияев Дилшоджон бошчилигидаги «Оқ Олтин» жамоаси топилди.

Комилжон Икромов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика