Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди
10 mar 20:48
News
Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди
Қирол Холид халқаро аэропортида Тошкент клуби делегациясини Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ходимлари томонидан кутиб олинди. Шундан сўнг "Пахтакор" "Ал Ҳилол" томонидан ажратилган автобусда "Movenpick" меҳмонхонасига йўл олди. Дарвоқе, "Пахтакор" жойлашган меҳмонхонадан Саудияга ташрифи чоғида Мадриднинг "Реал" клуби ҳам "бошпана" сифатида фойдаланган экан.
Таъкидлаш жоиз, "Пахтакор" клуби раҳбарияти томонидан ташкил этилган махсус чартер рейсда "шерлар"ни муҳим ўйинда қўллаб-қувватлаш учун 150 киши етиб келди. Улар орасида 10 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам бор. Жамоа билан бирга келган 120 нафарга яқин "Пахтакор" мухлислар клуби аъзоларидан ташқари Саудия заминида таҳсил олаётган, ишлаётган ҳамюртларимиз ҳам эртанги учрашувда футболчиларни ёлғизлатиб қўйишмайди.
Маълумот учун, бугун Саудия вақти билан соат 21:30 (Тошкентда 23:30)да ҳар икки клуб иштирокида расмий машғулот, унинг кетидан бош мураббий ва бир нафардан футболчилар иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади. Катта эҳтимол билан "Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейруга жамоа ярим ҳимоячиси Жонатан Лукка ҳамроҳлик қилади.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments