Latest news

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  4 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  9 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  42 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Тошкентда Халқаро футбол куни нишонланди News

Тошкентда Халқаро футбол куни нишонланди

Дунё бўйлаб барча футболчилар, мутахассис ва мухлислар томонидан 10 декабрь санаси Халқаро футбол куни сифатида кенг нишонланади.

Икки минг йиллик ўтмишга эга мазкур спорт тури тарихий манбалардаги маълумотларга кўра қадимий Хитойда пайдо бўлган. Унинг замонавий кўриниши эса Англияда шаклланди ва бир қатор мамлакатларда кенг оммалаша бошлади. Бора-бора халқлар, мамлакатлар ўртасида қитъа ва жаҳон биринчиликлари йўлга қўйилди.

Ўзбек халқи футбол билан ХХ аср бошларида шуғуллана бошлагани ва ўзбек футболи тарихидаги илк жамоа Қўқонда таркиб топди. Шундан сўнг, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида турли футбол клублари пайдо бўлди ва мамлакат биринчилиги баҳслари ҳам ўтказила бошлагани ҳақида тарихий манбаларда маълумот берилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан 10 декабрь – Халқаро футбол куни сифатида футбол байрами сифатида қайд этилган.

Ушбу кунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Тошкент шаҳар "Б" лигаси финал учрашувига ташриф буюрди. Миробод тумани ИБЎСМ майдонида 2007-йилда таваллуд топган футболчилардан иборат “Штутгарт” ва Чилонзор БЎСМ жамоалар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс бўлиб ўтди. Унда “Штутгарт” футболчилари ғалаба қозонди ва чемпионликни қўлга киритиб, “А” лига йўлланмасини қўлга киритди.

Баҳслар якунида ЎФА вакиллари Халқаро футбол куни муносабати билан “Штутгарт” жамоаси ҳамда намунали БЎСМ ва ИБЎСМ мураббийлари ва тарбияланувчиларига футбол тўплари ва спорт анжомлари совға қилди.




Фотогалереяни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика