Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32

Тошкентда Сергей Арутюнов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда News

Тошкентда Сергей Арутюнов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда

Ўзбекистон Футбол Федерацияси болалар ўртасида ўзбек футболи собиқ арбоби Сергей Артёмович Арутюнов хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этди.

2 ноябрь куни старт олган ушбу мусобақа илк бора ўтказиляпти. Халқаро мақомга эга бўлган бу турнирда 2005 йилда таваллуд топган болалардан ташкил топган 8 жамоа иштирок этмоқда. Улар – “Бунёдкор” (Тошкент), “Пахтакор” (Тошкент), “Металлург” (Бекобод”), “Локомтив” (Тошкент), СДЮШОР (Қозоғистон), “Қайрат” (Қозоғистон), “Урал” (Россия) “Спартак” (Тошкент).

Мусобақа 6 ноябрга қадар давом этади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбек футболи фидоийларидан бири — 1922 йилнинг 15 март куни таваллуд топган Сергей Арутюнов 2015 йил, 93 ёшида вафот этган эди.

Арутюнов 1940 йилдан бошлаб “Динамо” сафида тўп сурган ва жамоаси билан Ўзбекистон чемпионлиги ва мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Кейинчалик фаолиятини Тошкентнинг “Спартак” жамоасида давом эттирган.

Футболчилик фаолиятини якунлагач эса аввал ҳакамлик қилан, сўнгра мураббийлик билан шуғулланган. Арутюнов 1953 йилда Москвадаги мураббийлар тайёрловчи Олий мактабни тамомлаган. 1956 йилда “Пахтакор” футбол мактаби ташкил қилиниб, Арутюновни у ерга ишга таклиф этишди. Ушбу мактаб Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов, Ҳамид Раҳматуллаев, Станислав Стадник каби истеъдодли футболчиларни тарбиялади.

1962 йилда Сергей Арутюнов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвонига сазовор бўлган.

1998 йилда Францияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида Сергей Арутюновга ФИФА олтин медали топширилган. У, шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси кўкрак нишони соҳибларидан бири эди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика