Latest news

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  205 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Тошкентда "Олтин куз" болалар футбол фестивали старт олди News

Тошкентда "Олтин куз" болалар футбол фестивали старт олди

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун 2009-2010 йилларда туғилган футболчилар ўртасида навбатдаги "Олтин куз" футбол фестивалига старт берилди.

Мазкур болалар мусобақаси ўтган йил илк марта ташкил этилган ва бир қатор қувончли воқеаларга бой бўлганди. Бу сафар иккинчи бор ўтказилаётган турнирда жами 20та жамоа иштирок этмоқда. 

Шуни айтиш лозим, Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби залида ташкил этилган ушбу фестивалда бугун биринчи кун учрашувлари бўлиб ўтди. Кун давомида жами 10та ўйин ўтказилди. 

Мусобақада 2009 йилда туғилган футболчилардан иборат 12та жамоа ва 2010 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган 8та жамоа иштирок этяпти. Айниқса, 2010 йил туғилган ёш футболчилар учун мазкур фестивал уларнинг фаолиятидаги илк катта турнир дея оламиз. 


Эндиликда бундай мусобақалар Ўзбекистон футбол федерацияси ва Тошкент шаҳар футбол федерациясининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил қилинади. "Олтин куз" фестивалининг бош ҳомийси "ChaCha" савдо белгиси бўлиб, бугун ташкилот вакиллари мусобақага ташриф буюриб учрашувнинг энг яхши футболчиларига ўз совғаларини топширишди. 

Одатга кўра, ушбу мусобақа фестивал бўлгани учун жамоаларнинг очкоси ҳисобланмайди, бундан кўзланган мақсад ҳеч кимнинг хафа бўлмасдан ўйин амалиётига эга бўлиши ва болакайларнинг футболдан роҳат олишларини таъминлашдир. 


Қуйида биринчи кун натижаларини келтириб ўтамиз. 

2009 йилда таваллуд топганлар

“Junior Football” – “Спартак-2” 4:0

"Спартак" - “Насаф” (Қарши) 4:2

“Odil Junior” - “Насаф-2” (Қарши) 4:2

“Пахтакор” - “Қўқон-1912” (Қўқон) 4:2

"Металлург" (Бекобод) - БЎСМ-16 0:3 

“Мега Спорт” – “Дўстлик“ (Марғилон) 3:1

2010 йилда таваллуд топганлар 

"Локомотив-Бойсун" - "Мега Спорт" 2:1

"Бунёдкор" - "Қўқон-1912" 3:2

"Истиқлол" - "Локомотив-А" 2:4 

"Локомотив-Б" - ИБЎСМ 3:3

Эртага иккинчи кун учрашувлари бўлиб ўтади. 






Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика