Latest news

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  6 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  16 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ОФК семинари ўтказилмоқда News

Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ОФК семинари ўтказилмоқда

Тошкентда футбол жамоаларининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлари учун Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамкорлигида Level 1 лицензияси учун ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Бу жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ташкил қилинган Ўзбекистондаги илк ўқув-курслари ҳисобланади. Ушбу семинарда Олий Лиганинг 14 клубидан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар иштирок этмоқда.

7 марта куни старт олган ўқув-семинарлар жараёни 11 март кунигача давом этади. Машғулотлар ОФК инструктори, эронлик Ғуломризо Жаҳоний томонидан олиб борилмоқда. Унга Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник директори Шавкат Имомов ёрдам бермоқда.

Имомов семинарларнинг очилиш маросимида бу ўқув-курсларининг аҳамияти ҳақида тўхталар экан: “Жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассислар учун ОФК семинари Ўзбекистонда илк бор ташкил этилмоқда. Аввалроқ дарвозабонлар мураббийлари учун ҳам худди шундай, Level 1 даражаси учун семинар ўтказилган эди. Бу семинарлар ташкил этилишининг асосий сабаби — келаси йилдан ОФК мусобақаларида иштирок этадиган ҳар бир жамоалар мураббийлар штабининг ҳар бир аъзосига ўз йўналиши бўйича махсус сертификатларга эга бўлиш талаби қўйилади. Худди шунингдек, бу талаб ЎзПФЛ регламентига ҳам киритилиши кўзда тутилмоқда”, — дея тушунтирди.

Семинарнинг назарий машғулотлари “Рамада” меҳмонхонаси мажлислар залида ўтказилаётган бўлса, амалий машғулотлар Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика