Latest news

12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  0 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  2 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  3 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  5 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  1 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  1 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  2 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  1

Тошкентда илк марта "Локобол" мусобақасининг саралаш босқичи старт олди News

Тошкентда илк марта "Локобол" мусобақасининг саралаш босқичи старт олди

Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташаббуси билан ҳар йили Россияда мунтазам ўтказиб келинадиган "Локобол" болалар турнирининг саралаш босқичи старт олди.

Маълумот учун, ушбу мусобақа халқаро фестивал ҳисобланиб 2007 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фестивалнинг Суперфинал ўйинлари "Россия темир йўллари" ҳамда Россия болалар футболи Лигаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Ўтган 11 йил мобайнида "Локобол" мусобақаси Россиянинг 79 шаҳрида ўтказилган бўлиб, Камчаткадан тортиб то Калининградгача бўлган ҳудудларни қамраб олди. Умумий ҳисобда шу вақтгача мазкур турнирда 500 мингдан зиёд футболчи иштирок этган.

Мана энди Ўзбекистон футбол ассоциациаси қошидаги Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташаббус кўрсатган ҳолда Россия болалар футбол Лигасининг Марказий Осиё бўйича иш юритувчиси "Море футбола" компанияси билан "Локобол" саралаш турнири биринчи босқич ўйинларига мезбонлик қилиш имконини қўлга киритди.

Умумий ҳисобда мазкур мусобақанинг биринчи босқич учрашувлари 90та шаҳарда бўлиб ўтади. Кейинчалик 90та чемпион саккизта ҳудудда супер ФИНАЛ чиптаси учун баҳс олиб боради. Тошкентда бўлиб ўтаётган финал ғолиби Новосибирск шаҳрида, "Германия – 2006" ҳудудидан жой олади. У ерга 16та шаҳар чемпионлари ташриф буюрадилар! Бу шаҳарлар орасида Тошкент ҳам бор!

Новосибирск шаҳрида бўлиб ўтадиган 2-босқич финалига чиққан иккита жамоа МОСКВА йўлланмасини қўлга киритади! Ёш футболчиларимиз Москвагача боришади деган умиддамиз!

Тошкентда бугун старт олган "Локобол" мусобақасининг саралаш ўйинларида 12та жамоа қатнашмоқда. Жамоалар тўрттадан 3 гуруҳга бўлинган. Гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши иккинчи ўрин соҳиби ярим финалга йўл олади. Гуруҳ ўйинлари 30апрелгача давом этади. 1 май куни ярим финал баҳслари ўтказилса, мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашуви 2 майга белгиланган. Ўйинлар "Бунёдкор" стадиони ҳудудидаги майдонда бўлиб ўтмоқда.

Қуйида 1-тур натижаларини келтириб ўтамиз:

“А” гуруҳи - “Бунёдкор”, “Пахтакор”-08, РОЗСК, “Қўқон-1912”.

1-тур. 28 апрель
“Бунёдкор” – РОЗСК 8:0
"Қўқон-1912" – “Пахтакор”-08 1:3

2-тур. 29 апрель
10:00. РОЗСК – “Пахтакор”-08
11:00. "Қўқон-1912" – “Бунёдкор”

3-тур. 30 апрель
10:00. РОЗСК – "Қўқон-1912"
11:00. “Пахтакор”-08 – “Бунёдкор”

“В” гуруҳи - “Пахтакор”, “Eden Sport”, “Chelano”, “Насаф”.

1-тур. 28 апрель
“Eden Sport” – “Насаф” 0:3
“Chelano” – “Пахтакор” 0:5

2-тур. 29 апрель
9:00. "Насаф" – “Пахтакор”
9:00. “Chelano”– “Eden Sport”

3-тур. 30 апрель
10:00. "Насаф" – “Chelano”
11:00. “Пахтакор”  – “Eden Sport”

“С” гуруҳи - “Спартак-Odil Junior”, “Junior Football”, “Локомотив”, “Бунёдкор”-08.

1-тур. 28 апрель.
“Спартак-Odil Junior” – “Локомотив” 0:2
“Бунёдкор”-08 – “Junior Football” 2:3

2-тур. 29 апрель
11:00. “Локомотив” – “Junior Football”
10:00. “Бунёдкор”-08 – “Спартак-Odil Junior”

3-тур. 30 апрель
9:00. “Локомотив” – “Бунёдкор”-08
9:00. “Junior Football”  – “Спартак-Odil Junior”

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика