Latest news

12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  0 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  2 11:34"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади  1 10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  13 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  0 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  9 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  28 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  8 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  11

Тошкентда ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди News

Тошкентда ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди

Кеча, 3 октябрь куни пойтахтимизда жойлашган “Tashkent City Kongress Hall” биносида ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Афғонистон, Туркманистон, Чехия, Қозоғистон, Австрия, Туркия, Озарбайжон, Португалия, Венгрия миллий футбол ассоциацияларининг Президент, Вице-президент, Бош котиблари ҳамда ФИФА, УEФА, ОФК ва CAFA мутахасcислари иштирок этмоқда.





Тадбирни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов очиб берди. Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинарининг барча иштирокчиларини табриклади ва унинг юқори даражада ташкил этилишида жонбозлик кўрсатган ФИФА, ОФК ва УEФА раҳбариятига миннатдорчилигини билдирди.

— Мамлакатимизда футболнинг оммавийлигини янада ошириш, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ҳамда профессионал даражада тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қарорлар қабул қилинмоқда.

— Турли ёш тоифасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоалари сони 8 тадан 19 тага етказилиб, уларга сифатли таълим берадиган мураббийлар сони эса 5 баробаргача оширилди. ФИФА билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлиги мутлақо янги босқичга чиқди ва тарихда илк бор футзал бўйича 2024-йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш ҳуқуқи қўлга киритилди.

— Бугунги семинар давомида футбол инфратузилмаси, молиявий инвестицияларни оптималлаштириш, футзал, аёллар ҳамда болалар футболи, халқаро мусобақа ва тадбирларни юқори даражада ташкил этиш мавзулари муҳокама қилинади ва ўзаро тажриба алмашинилади. Ўйлайманки, мазкур ҳамкорлик, минтақаларда футболни янада ривожлантиришга ҳамда миллатлараро дўстликни янада мустаҳкамлашга замин бўлади, - деди Равшан Ирматов.




Шунингдек, футболни ривожлантириш йўлида доимий тажриба алмашиб бориш, халқаро мусобақалар ташкил этиш, мураббий, ҳакам ва бошқа футбол таълими йўналишларидаги ҳамкорлик мамлакатларда футболни янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди.

Дастлабки кунги семинар давомида футбол инфратузилмаси, молиявий инвестицияларни оптималлаштириш, футзал, аёллар, болалар-ўсмирлар футболи, халқаро мусобақа ва тадбирларни юқори даражада ташкил этиш каби мавзулар қамраб олинди.

Семинар бугун ҳам давом этмоқда.

 


Нарзулла Сайдуллаев

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика