Latest news

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  103 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  19 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  4 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясидан 2-лига учун супер мусобақа! News

Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясидан 2-лига учун супер мусобақа!

17-22 февраль кунлари Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан 2-лига жамоалари учун, янги мавсум олди тайёргарлигини янада яхши ҳолатда бўлиши учун "Тошкент Кубоги"-2020 мусобақасини ташкил қилади.

Қувонарлиси шундаки, илк маротаба мусобақа ғолиблари моддий рағбатлантириладилар. "Тошкент Кубоги" соҳиби 5 миллион сўм миқдорида ютуққа эга чиқса, финалчи 3 миллион сўмга эга бўлади.

Мусобақада Тошкент шаҳар ФАнинг аттестациясидан ўтган 2-лига жамоалари иштирок этадилар.

"Бугунги кунда футболимиз жадал ривожланиш остонасида турибди. Барчамизнинг эътиборимиз Олимпия терма жамоасига қаратилгани сир эмас. Кейинги олимпия ўйинларига тайёргарликни Тошкент шаҳаор футбол ассоциацияси бугундан бошлаб юборди. 2020 йилги мавсумда сизларни турли хил совғалар кутиб турибди деб айта оламан. Бу борада Ўзбекистон Олимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ва ҳомийларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришга ваъда беришган. Биздан фақат яхши савиядаги иш талаб қилинади холос", - дейди ТФА 1-Вице-президенти Алишер Полатов.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика