Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Тошкент шаҳар ФФ Россиянинг 1-рақамли болалар футболи ташкилоти билан келишувга эришди News

Тошкент шаҳар ФФ Россиянинг 1-рақамли болалар футболи ташкилоти билан келишувга эришди

Россиянинг ДФЛ (БФЛ, болалар футбол лигаси) компанияси илк маротаба Тошкент шаҳар футбол федерацияси билан ҳамкорликда мусобақа ўтказадиган бўлди.

Виктор Горлов бошқарувидаги компания 1994 йил тузилган бўлиб, Россия футбол иттифоқи билан ҳамкорликда ишлайди ва унинг аъзоси ҳисобланади. Бугунга келиб ДФЛ, МДҲ ва Болтиқбўйи ҳамда Европанинг бир қатор давлатлари билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйган. Энди улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Ташкилот ўзининг энг катта мусобақаларидан бири бўлган "ЛокоБОЛ"ни Марказий Осиё саралаш ўйинларини айнан Тошкент шаҳар футбол федерациясининг таклифига биноан пойтахтимизда ўтказадиган бўлди. Мазкур турнирда МДҲ давлатларидан ташқари, Туркия, Греция, Болгария, Кипр каби давлатлардан жамоалар қатнашадилар. ДФЛ билан бир қаторда, Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташкилотнинг Марказий Осиёдаги бўлими, "Море Футбола" компанияси билан ҳам яқиндан алоқаларни йўлга қўйди.

2008 йилда илк маротаба ташкил қилинган мусобақанинг амалдаги ғолиби Туркиянинг "Галатасарой" жамоаси ҳисобланади. 2018 йилги мусобақада 2007 йилда таваллуд топган жамоалар тўп тепадилар.

"Мусобақанинг саралаш ўйинларини Тошкент қабул қиладиган бўлди. Бунинг учун қозоғистонлик ҳамкасбим, "Море Футбола" ташкилоти раҳбари Айдос Кашкеевга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтишим керак. Айнан унинг ёрдамида Виктор Горлов билан алоқа ўрнатдик. Апрель ойининг сўнггида "ЛокоБОЛ"нинг Тошкент шаҳридаги саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа Новосибирск шаҳрида бўлиб ўтадиган иккинчи саралаш ўйинлари йўлланмасини қўлга киритади. У ерда ҳам ғолиб чиқилса Москвадаги супер финалга эга чиқилади. Шу кунгача "Локомотив" Тошкентнинг 2004 йилда таваллуд топган футболчилари 2016 йилда супер финалда қатнаша олган эдилар. Лекин улар саралаш ўйинларини бошқа давлатларда ўтказган эдилар. ДФЛ билан йўлга қўйган ҳамкорлигимиз орқали Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг болалар футбол маркази сифатида тилга туширтириш истаги юқори. Энди "Локомотив" футбол клуби ва ЎФА билан ҳамкорликда дебют турнирни юқори сифатда ўтказишимиз керак бўлади", - дейди Тошкент шаҳар футбол федерациясининг биринчи Вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика