Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  1 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Тошкент олийгоҳларининг талаба қизлари ўртасида футбол турнири ўтказилмоқда News

Тошкент олийгоҳларининг талаба қизлари ўртасида футбол турнири ўтказилмоқда

Маълумки, айни вақтда Канадада бўлиб ўтаётган футбол бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (06.06.-05.07.2015) бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Аёллар футболи ассоциацияси ва Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда аёллар футболини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2015 йил 22 июндан 28 июнгача Тошкент олийгоҳларининг талаба қизлари ўртасида илк маротаба футбол турнири ўтказилмоқда. Ушбу мусобақа Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги спорт соҳасига оид сермаҳсул ҳамкорликнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Турнирда қуйидаги олийгоҳларнинг талаба қизларидан иборат футбол жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишмоқда: Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети (ЎзДЖТУ), Тошкент Давлат Педагогика Университети (ТДПУ), К. Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти, Тошкент Ахборот Технологиялари университети (ТАТУ) ва И.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети филиали.

Гуруҳ босқичи (22.-24.06.2015) ва ярим финал (26.06.2015) ўйинлари Ўзбекистон футбол федерацияси биноси олдидаги «Kelajak futbol poydevori» спорткомплекси ҳудудида бўлиб ўтади.

Турнирнинг финал ўйини ва тантанали ёпилиш маросими эса 2015 йил 28 июнь куни соат 19:00да “Бунёдкор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Финал ўйинига бепул чипталарни “Бунёдкор” стадионининг маркетинг бўлимидан (тел. 230-93-39) ёки Германиянинг Тошкентдаги элчихонасидан (Ш. Рашидов кўчаси, 15) олиш мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика