Latest news

17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  0 17:02"Челси" — "Вест Хэм". Каллагер, Палмер ва Пакета асосий таркибда  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  5 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  8 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  2 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  17 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  13 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4

Тош воқеаси нима бўлди? News

Тош воқеаси нима бўлди?

Шу йилнинг 7 май куни Андижон шаҳридаги "Бобур Арена"да "Андижон" ва "Машъал" клублари ўртасида Пролига 7-тур баҳси ўтказилди.

"Машъал"нинг сафарда 1:2 ҳисобда имкониятни бой бергани ўз йўлига. Лекин баҳснинг тахминан 65-66-дақиқаларида жуда хунук иш рўй берди. "Андижон" футболчиси Шаҳбоз Эркинов ҳисобни танглаштиргач, трибунада ўтирган андижонлик мухлислардан бири майдонга қарата тош улоқтирди. Улоқтирилган тош "Машъал" бош мураббийи Дилявер Ваниевнинг бошига тегиб, натижада мураббий бироз ҳушини йўқотди ва бу орада ўйинда тўхталиш юзага келди. 

Кейинчалик 90+3-дақиқада Владимир Бубанья гол уриб, "Андижон"га ғалаба келтирди ва шу билан ўйин 2:1 ҳисобида якун топди. Ўйин ва натижа ўз йўлига, бироқ ўша воқеадан сўнг орадан 2 ҳафта ўтса ҳамки, ПФЛ ёки ЎФА тош воқеаси бўйича ҳеч қанақа расмий изоҳ бермади.

Тасаввур қилинг-а, ўйин пайти трибунадан мураббий бошига тош учиб тегяпти ва ҳеч ким миқ этмаяпти. Агар Англияда шу ҳолат кузатилса борми? Аниқ мезбон клуб жазога тортилади ва нечтадир ўйинни томошабинларсиз ўтказади.

 


Бизда ҳам шундай бўлиши мумкин? Мумкин, агар шу воқеа Муборакдаги стадионда содир бўлганида борми, "Машъал"нинг ҳолига маймунлар йиғларди. ПФЛ ҳам, ЎФА ҳам "бечора" муборакликларни аяб ўтирмасди. 2017 йил ҳе йўқ, бе йўқ жамоани қуйи лигага тушириб юборган ташкилот бу сафар клубга кескин чора кўриб, стадионни 10та ўйинга дисквалификация олмайдими? Қилади, қилганда ҳам 24 соат ичида қарор чиқиб бўлган бўлади. 

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинида мухлис тўпни тепиб юборгани учун жазога тортилди. Лекин нима сабабдан мураббийга тош отилгани учун "Андижон" жазосиз қолди деган савол юзага келади. 

Бизгача етиб келган маълумотларга кўра, ўша куни Ваниевга отилган тош камерага тушмай қолибди, шу боис "Андижон"ни жазолашга факт йўқ экан. Қизиқ, камера ўйинни тасвирга олсинми ё стадионга келган мухлислар қўлини пойлаб турсинми? Ахир кап-катта одам ўзидан ўзи бошини чангаллаб ерга ўтириб олмаса керак. Қолаверса, "Машъал" телеграм канали ҳисоб тенглашганидан сўнг орадан бир дақиқа ўтиб дарҳол ёзди: "Стадиондан тош келиб Ваниев бошига тегди".


 


ВИДЕОНИ КЎРИШ


Кейин канал воқеага оид расм ва видео чиқарди. ПФЛ протоколига кўра, "Андижон" - "Машъал" учрашувини стадионда 3125 томошабин кузатган. Ундан кейин "Андижон" сафарда "Шўртан" билан ўйнади дейлик. Лекин кеча бўлиб ўтган "Андижон" - "Бухоро" учрашувига 9273 мухлис келгани ёзилди. Бундан кўриниб турибдики, стадион ва клубга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган. 

Ҳа, дўстлар, ўзбек футболи шунақа. Агар "танкангиз" бўлмаса ёки сиздан қандайдир манфаат бўлмаса, Сиз ва клубингиз ЎФА ва ПФЛ учун бир тийин. Сиз билан ҳеч кимнинг иши бўлмайди. Дод соласизми, вой дейсизми - Сизни ҳеч ким эшитмайди. Сиз фақат бадал (взнос) тўлаш учун кераксиз. Чунки сиздан пул ишлашади. Афсуски, бу аччиқ ҳақиқат!

Барса Блогер.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика