Latest news

22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  7 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  5 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  5 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  10 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0

Тўртта ўйин, 9 очко ва гуруҳда иккинчимиз News

Тўртта ўйин, 9 очко ва гуруҳда иккинчимиз

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Хитойга қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада ушбу ғалабадан сўнг саралашнинг охирги раундида тўплаган очколаримиз сони 9тага етиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибмиз.

ОМАДЛИ КЕЛГАН ҚУРЪА
Аввало шуни айтиш лозим, биз учун ҳам қуръа, ҳам тақвим омадли келди. Аввало дастлабки учрашувни уйда бошлаб олганимиз яхши бўлди ва бунда Сурияни 1:0 ҳисобида мағлуб этдик. Кейин худди шу ҳисоб билан сафарда Қатар мағлубиятга учратилди. Лекин 3-турга келиб гуруҳдаги энг кучли жамоа Эронга ютқазиб қўйдик. Мана шу ўйин кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилгани бор гап. На ўйин ўхшади, на натижа. Навбатдаги учрашувни яна Тошкентда ўтказган терма жамоамиз бу сафар Хитойни мағлуб этди.

Шундай қилиб саралашнинг дастлабки тўрт тури ортда қолди. Бу эса бўлиб ўтган ўйинларни таҳлил қилишга етарли сабаб бўла олади. Тўртта учрашув якунига кўра, ҳисобимизда учта ғалаба ва бир мағлубият бор. Бундан ташқари, тўртта ўйинда тўртта гол уриб, атиги бир марта тўп ўтказиб юбордик. Ва мана шу ўтказилган биргина гол мағлубиятимизга сабаб бўлди.



АҲАМИЯТЛИ ЎЙИНЛАР
Мақсадимиз 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориш экан, бундан кейин ҳар бир ўйин янада аҳамиятли бўлиб бораверади. Бу йил ҳисобидан эса яна битта учрашувимиз қолди. 15 ноябрь куни сафарда Жанубий Корея меҳмони бўламиз. Кореяликлар кеча Эронга ютқазиб қўйишди ва энди улар учун биз билан бўладиган баҳс ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлади. Агар кейинги ўйинларда ўзимизга керакли очколарни қўлга киритсак, ўзбек футболи тарихида илк марта жаҳон чемпионатига чиқишимиз мумкин.

Бу босқичда ҳар бир жамоа уйда ва сафарда бештадан ўйин ўтказади. Биз ўз майдонимиздаги бешта учрашувдан учтасини ўтказиб бўлдик ва олти очкони қўлга киритдик. Кейинги йил яна иккита учрашувда майдонга тушамиз. Аввалига Қатар, кейинчалик охирги турда Жанубий Корея Тошкентга ташриф буюради. Вазифани ҳар ҳолда охирги турга қолдирмаганимиз маъқул. Олдинда бизни Жанубий Корея, Сурия, Эрон ва Хитойга бўладиган сафарлар кутмоқда. Мана шу ўйинларда 10 очкони қўлга киритсак чакки бўлмасди.

Дастлабки тўрт турдан сўнг шу нарса аниқ бўлдики, гуруҳда биринчи-иккинчи ўрин учун кураш уч жамоа - Эрон, биз ва Ж.Корея ўртасида кечади. Яъни, катта эҳтимол билан якуний жадвалда мана шу жамоалар 1, 2, 3-ўринларни банд этишади. Агар биз тўғридан-тўғри мундиалга йўл олишни хоҳласак, Хитой, Сурия, Қатарни яна бир бор мағлуб этган ҳолда Ж.Корея ва Эрон билан очко йўқотмаслигимиз лозим бўлади.



15 НОЯБРДАГИ ЎЙИН
Нима бўлган тақдирдаям тўртта учрашувдан учтасида ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Бу эса футболчиларни навбатдаги беллашувларда кўтаринки кайфият билан тўп тепишга ундайди. Эндиликда терма жамоамиз бир ой дам олади ва келаси ойнинг 15-санасида Жанубий Корея меҳмони бўлади. Ҳозирдан айтиш мумкин, мана шу беллашув биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Агар Сеулдан камида дуранг билан қайтиб келсак, буёғига иккинчи ўриндан пастга тушмасликка умид қилса бўлади. Мабодо ютқазиб қўйсак, Кореянинг кейинги баҳсларда қоқилишига ишониш қийин. Чунки Эрон ва Жанубий Корея биздан тепага кўтарилиб олганидан сўнг улардан ўзиб кетиш мушкул бўлади. Шундай экан, 15 ноябрь куни сафарда жуда муҳим учрашувни ўтказамиз деб бемалол айтсак бўлади.



Бўлиб ўтган ўйинлар:
1 сентябрь. Ўзбекистон - Сурия 1:0
6 сентябрь. Қатар - Ўзбекистон 0:1
6 октябрь. Ўзбекистон - Эрон 0:1
11 октябрь. Ўзбекистон - Хитой 2:0

Кейинги ўйинлар:

15 ноябрь. Ж.Корея - Ўзбекистон
23 март. Сурия - Ўзбекистон
28 март. Ўзбекистон - Қатар
13 июнь. Эрон - Ўзбекистон
31 август. Хитой - Ўзбекистон
5 сентябрь. Ўзбекистон - Ж.Корея

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика