Latest news

11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  0 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  33 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  17 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  11 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151

Тўрт босқичли футбол News

Тўрт босқичли футбол

Сўнгги йилларда ўзбек футболида олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами анчайин кенгайди.

Эндиликда футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатлари тўрт босқичли тизим асосида фаолият олиб боради. Хўш, тўрт босқичли тизим деганда нимани назарда тутаяпмиз?

Футболда турли босқичлар бўлиши яхши албатта. Нега деганда босқичларга ажратилган чемпионатларда биринчи навбатда регламент ва спорт тамойиллари ишлайди. Бизнинг футбол ҳам йиллар давомида мана шундай форматга етиб келди. Қуйидан бошласак, янги ташкил этилган футбол клуби дастлаб вилоят биринчилиги - Иккинчи лига мусобақаларида иштирок этади, айни дамдаги форматга кўра якунда чемпион ва вилоят кубоги соҳиби Биринчи лигага ўтиш ўйинларида иштирок этади. Омади чопиб ўтиш ўйинларини муваффақиятли тугата олса, янги мавсумдан Биринчи лигада ўйнайди. Дастлаб шу ном билан аталган ва маълум бир муддат ўтиб эндиликда яна шундай аталаёган Биринчи лига  ғолиби тўғридан-тўғри Про-лига йўлланмасига эга чиқади. Учинчи босқич деб атаётганимиз, яъни Про-лига муваффақиятли иштирок этган клубга нуфузи жиҳатдан ўзбек футболининг энг юқори босқичи - Суперлигага ўтиш имконини беради. 

Футбол клублари босқичма-босқич юқорилаб боргани сайин мос равишда уларнинг олдидаги вазифа ва талаблар ҳам ортиб боради. Хусусан клуб ўз академияси майдонларига, футзал, аёллар ҳамда турли тоифадаги ёшлар жамоаларига эга бўлиши лозим. Ўз навбатида футбол клублари бу талабларни босқичма-босқич шакллантириб бориши шарт.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли "Футболни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ижросини таъминлаш борасида жойларда болалар футболини ривожлантириш, футбол маҳорат мактабларига бўлган эътиборни кучайтириш, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича "Мактаблар лигаси"ни  ташкил этиш бўйича бир қатор ижобий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу каби самарали ишлар ўзбек футболи янада ривожланиши, халқаро майдонлардаги нуфузимиз янада ортишига хизмат қилади. Шунингдек ўтган мавсумдан эътиборан ташкил этилган "Ўзбекистон лига кубоги" мусобақаси худудларда бўлиб ўтадиган футбол учрашувлари сонини янада кўпайтириш, юқори ва қуйи лига жамоалари ўртасидаги ўзаро ўйинлар асносида ёш футболчиларнинг тажриба тўплашларига имкон яратиш каби мақсадларни амалга оширишга имкон яратмоқда. Жорий йилдан ушбу мусобақа халқаро форматда ўтказилиши эҳтимоли мавжуд, лекин бугунги кунда бутун дунё аҳолисини ташвишга солаётган коронавирус бунга йўл қўядими, йўқми ҳозирча бир нарса дейиш қийин.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳамда вилоят футбол ассоциациялари биз юқорида тилга олган мусобақаларни ўтказувчи ваколатли ташкилотлар ҳисобланишади. Бугунги кунда мазкур ташкилотлар томонидан мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида бир қатор тизимли ишлар йўлга қўйилди. Мисол тариқасида айтиш мумкинки, ўтган мавсумда ташкил этилган "Маҳаллага маҳалла", "Чарм тўп" футбол мусобақалари ёшларни спортга тарғиб этиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаш, шунингдек иқтидорларни аниқлаш борасидаги самарали ишлар ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларнинг том маънода ижроси таъминланишига хизмат қилмоқда деб айтсак муболаға бўлмаса керак.

Ўйлаймизки, ўзбек футболини ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар келгусида янада такомиллаштирилиб борилаверади.


Бекзод Толибов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика