Latest news

19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  0 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  0 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:40Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  39 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  2 18:55Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  18 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  1 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  6 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  16

Торган Азар акаси Эден ҳақида маълумот берди News

Торган Азар акаси Эден ҳақида маълумот берди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ва Бельгия терма жамоаси футболчиси Торган Азар Португалия билан Европа чемпионатининг 1/8 финалида (1:0) мушакларидан жароҳат олган Эден Азарнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

"Эден ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бугун эрталаб соат тўққиз яримларда у тиббиёт ходимлари назорати остида спорт залида шуғулланишни бошлади.

У жума куни ўйнашни хоҳлаяпти. Акам жамоага ёрдам беришни, ҳал қилувчи рол ўйнашни хоҳлайди. У таркибга кириш учун ҳамма нарсани қилади. Кўп нарса эртага ёки ҳатто жума куни аниқ бўлади.

Эден жамоа учун муҳим аҳамиятга эга. У тўп билан ўйнаб, ўйинни тинчлантириши ва вазият яратиши мумкин. Португалия билан ўйинда яхши ўйнади: якка курашларга қўрқмасдан кирди ва ҳар бир тўп учун курашди.

Барчамиз унинг Италияга қарши баҳсда иштирок этишига умид қиламиз. Эҳтимол, дунёдаги энг яхши тиббий штаблардан бири иштирокида бунга эришиш мумкин", - деди бельгиялик.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика