Томас Тухель бош мураббий сифатидаги дебют учрашувида “Боруссия Д” устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди News

Томас Тухель бош мураббий сифатидаги дебют учрашувида “Боруссия Д” устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди

“Бавария” бош мураббийи Томас Тухель Дортмунднинг “Боруссия Д”си устидан қозонилган ғалаба (4:2) ҳақида фикр билдирди.

“Бугун биз томондан биринчи яхши қадам ташланди. Ўйин жуда шиддатли ўтди, биз кўпроқ устунлик ва назоратни хоҳладик. Баҳсни жуда асабий бошладик. Учрашув давомида кўп хатоларга йўл қўйдик, тўпни йўқотишлар жуда кўп бўлди. Ривожланишимиз учун барча имкониятларга эгамиз.Бугунги учрашув қанчалик муҳим эканлигини ҳар бир футболчи ҳис қилиб турганди. 

Мураббий алишганидан сўнг доим ҳаяжон бўлади ва футболчиларда маълум миқдорда ҳаяжон бор эди. Бироқ ҳар бири ўйинга юз фоиз тайёр ҳолатда майдонга тушди ва бирин кетин вазиятлар пайдо бўлди. Энди биз жадвалнинг энг юқори ўрнига кўтарилиб олдик ва бу бизга бироз хотиржамлик ва ишончни тақдим этади”, — деди Тухель.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика