Latest news

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  2 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  3 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  5 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  6 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

Томас Мюллер "Ювентус" яна ҳимоявий ўйин кўрсатади деб ўйламоқда News

Томас Мюллер "Ювентус" яна ҳимоявий ўйин кўрсатади деб ўйламоқда

"Бавария" етакчиси Томас Мюллер ЕЧЛ доирасидаги "Ювентус"га қарши жавоб ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.


"Ишончим комил, "Ювентус" жавоб ўйинида ҳам ҳимоявий ўйин кўрсатади. Биз эса яхши ва чиройли ўйин кўрсатишни истаймиз. Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ташаббусни ўз қўлимизга олиб, ўйинни назорат қилиш режамизда бор. Бу борада ишқибозларимизнинг кўмаги ҳам бизга қўл келади. Ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланмоғимиз лозим. Ўйин дебютидаёқ яратиладиган вазиятларни голга айлантириш зарур.  Мен ўз кучимизга ишонаман. Лекин биз эътиборлироқ бўлишимиз керак. Чунки биринчи беллашувда рақиб кўп вазиятлар яратмасдан туриб дарвозамизни икки маротаба ишғол этишни уддасидан чиққанди. "Ювентус" сифатли футбол кўрсатади. Шу боис анча эҳтиёткор бўлиш зарур. Нимчорак финал босқичидаги энг марказий ва қизиқарли тўқнашув ўз мақомини оқлайди. Чунки ҳар иккала жамоа учун жуда қийин синов бўлади. Бизни нурсиз дуранг ҳам қониқтиради? Биз ушбу ҳисобни ушлаб қолиш мақсадида ўйнашимиз мумкинми? Йўқ, биз дуранг натижасини ушлаб қолиш мақсадида майдонда тушадиган жамоалар сирасига кирмаймиз. Аммо якунда шу натижа қайд этилса ҳам ранжимаймиз, балки буни хурсандчилик билан қабул қиламиз", - дейди Мюллер.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика