Latest news

14:41Жота ва гуллар  0 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  6 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  10 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  12 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1

Томас Дули: "Қизил карточка ўйинга ўз таъсирини ўтказди" News

Томас Дули: "Қизил карточка ўйинга ўз таъсирини ўтказди"

Ўзбекистон - Филиппин учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Томас Дули қатнашди.

"Бугунги ўйиндаги натижадан бироз қониқдим дея оламан. Чунки аввалги ўйинга қараганда бугун яхши ҳаракат қилдик. Камига бир киши кам бўлиб рақибга жуда муносиб тарзда қаршилик кўрсатди. Мен футболчиларим билан фахрланаман. Қизил карточкага келадиган бўлсак, менимча бу қўполлик четлатишга лойиқ эмасди. Аммо ҳакам футболчининг аввалги қоида бузишлари учун ҳам кескин чора кўрди. Бугун дарвозабонимиз жуда яхши ўйин кўрсатганини ҳам қлоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Ўзбекистон терма жамоасига қарши лиқ тўлган стадионда қаршилик қилиш осон иш эмас. Бугун гарчи ютқазган бўлсакда, шогирдларим муносиб тарзда ўйнади", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини бошлади Томас Дули.

- Бизнинг дастлабки ўйиндаги режамиз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормаслик эди. Бироқ ўша учрашувда тезкор гол бизни қийин аҳволга солиб қўйганди ва режаларимизни барбод қилганди. Бугун баҳс дебютида ўйинни яхши бошладик. Агарда бугун қизил карточка олмаганимизда балки ўйин натижаси бошқача бўлармиди. Бу жиҳат ҳам ўйинга ўз таъсирини кўрсатгани бор гап. Қизил карточка олмаганимизда ғалаба учун ҳам курашган бўлардик. Шунга қарамай, бугун жамоамиз Ўзбекистонга ўз ўйинини кўрсатишига яхшигина қаршилик қилди ва мақсадимизга эришдик. Ўйлайманки, Филиппин жамоасининг нималарга қодир эканлигини бугун кўрдинглар. Умид қиламанки, гуруҳда учинчи ўринни эгаллай оламиз ва Ўзбекистон билан Осиё кубогида кўришамиз деб ният қиламан.





Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика