Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  54 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Толибжонов футболдан маълум муддатга четлатилди News

Толибжонов футболдан маълум муддатга четлатилди

Бугун, 26 сентябрь куни ЎФФда Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Олий Лига 22-тури доирасидаги “Шўртан” (Ғузор) – “Навбаҳор” (Наманган) учрашувини бошқариб, якунда иши назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан қониқарсиз (4,0) баллга баҳоланган Олим Толибжоновнинг ҳакамлиги юзасидан якуний қарор қабул қилинди.  

Олим Толибжоновнинг “Шўртан” – “Навбаҳор” (3:3) ўйинидаги ҳакамлиги федерациянинг ҳакамлар ва назоратчилар илмий-услубий таъминоти бўлими томонидан кўриб чиқилди. Бўлим бошлиғи Арслон Хатамов бош ҳакам Олим Толибжоновнинг  ишини “қониқарсиз” деб баҳолади. Шу асосда, Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”га биноан Олим Толибжоновни Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйинга четлатди. Бундан ташқари, унинг хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди.

Шу билан бир вақтда, “Шўртан” – “Навбаҳор” беллашувидаги рефери ёрдамчиси Александр Буровнинг баҳосини кўтариб қўйганлиги учун назоратчи ҳакам Алишер Абдуллаев қўмита қарорига кўра Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги учрашувлари доирасидаги 4 та ўйиндан четлатилди. Абдуллаевнинг хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Олий Лига 21-тури доирасидаги “Бухоро” – “Динамо” учрашувини бошқарган Рустам Бобомуродов қўпол хатоларга йўл қўйгани туфайли умрбод ҳакамликдан четлатилган эди.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика