Latest news

16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  2 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  3 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1

Тожо Минору биз учун қанчалик омадли ҳакам? News

Тожо Минору биз учун қанчалик омадли ҳакам?

8 октябрь кунги Баҳрайн ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинни япониялик Тожо Минору бошчилигидаги ҳакамлар бошқаришади.

Ушбу ҳакамнинг Ўзбекистон терма жамоалари ва клублари иштирокидаги қайси ўйинларида ишлаганини ёдингизга соламиз.

2008 йил Тошкентда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтганди. Ўшанда Роберт Гай бошчилигидаги ўсмирларимиз гуруҳ босқичида Эронга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди. Ўша мусобақада Эрон чемпион бўлганди, вакилларимиз эса чорак финалда тўхташганди.

2010 йил Гуанчжоуда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида БААга 0:3 ҳисобида ютқазганди. Чорак финалда эса Жанубий Корея 3:1 ҳисобида таслим қилинганди. Мана шу ўйинларда Минору бошчилигидаги ҳакамлар ишлашган.

2012 йил Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси БААдаги Осиё чемпионатини Вьетнамга қарши ўйин билан бошлаган. Япониялик ҳакам бошқарган ўйинда вакилларимиз 4:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўша мусобақада Ўзбекистон ярим финалга қадар етиб борганди.

Ушбу ҳакам ишлаган яна бир ўйин бутун Ўзбекистон учун энг аламли ўйин сифатида тарихда қолган. 2013 йилнинг 11 июнь санасида Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сеулда Жанубий Корея терма жамоаси меҳмони бўлган. ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги баҳсда Ўзбекистон аламли автогол туфайли мағлуб бўлганди - 0:1.



Минору "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги учта ўйинида ишлаган. 2010 йил гуруҳ босқичида "шерлар" ўз майдонларида Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубига 1:3 ҳисобида ютқазишганди. 2011 йил Тошкентда "Ал Наср" билан дуранг ўйналган 2:2 ва 2012 йил Жиддада "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб 0:4 ҳисобида мағлуб бўлинган ўйинларда ҳам мана шу ҳакам ишлаганди.

Минору бошқарган яна бир ўйин 2012 йилда  "Насаф" ва Эронинг "Истиқлол" клуби ўртасида бўлиб ўтган. Қаршида ўтган баҳсда "аждарлар" имкониятни бой бериб қўйишганди - 0:2.

Бу ҳакам "Локомотив" иштирокидаги битта ўйинда ишлаган. 2014 йил ОЧЛ плей-оффида "темирйўлчилар" Қувайтнинг "Қувайт СК" клубига 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика