Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Тожикистон U-23 терма жамоасининг Доҳадаги йиғинига "Нефтчи", "Андижон" ва "Металлург" футболчилари ҳам чақирилди News

Тожикистон U-23 терма жамоасининг Доҳадаги йиғинига "Нефтчи", "Андижон" ва "Металлург" футболчилари ҳам чақирилди

15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Тожикистон олимпия терма жамоаси ана шу мусобақа олдидан якуний йиғинни ўтказиш мақсадида Қатар пойтахти Доҳага етиб борди.

Бош мураббий Мубин Эргашев йиғинга 24 нафар футболчини таклиф этган. Улардан 7 нафари легионер. Легионерлар орасида "Нефтчи" ҳимоячиси Манучеҳр Сафаров, "Андижон" ҳужумчиси Шаҳром Самиев ва "Металлург" ҳужумчиси Далер Шарипов ҳам бор.

Тожикистон U-23 терма жамоаси мусобақанинг "С" гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ва Таиландга қарши баҳс олиб боради. Айнан мана шу гуруҳ вакиллари чорак финалда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси жой олган гуруҳдагиларга қарши майдонга тушади.

Тожикистон U-23 терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар:

Дарвозабонлар: Муҳриддин Ҳасанов ("Истиқлол"), Сафармад Гаффоров ("Хўжанд"), Мухаммадраби Раҳматуллоев ("Равшан");

Ҳимоячилар: Манучеҳр Сафаров ("Нефтчи", Ўзбекистон), Меҳрубон Каримов ("Самгурали", Грузия), Содиқжон Қурбонов ("Истиклол"), Раҳматшо Раҳматзода ("Равшан"), Ҳайдар Сатторов, Бекмурод Хаитов (иккиси – "Вахш"), Фахриддин Ахтамов ("Хўжанд"), Жонибек Шарипов (ЦСКА);

Ярим ҳимоячилар: Алишер Шукуров ("Динамо", Грузия), Руслан Хайлоев ("Тюмень", Россия), Жоми Назаров ("Сарриа", Испания), Амадони Камолов ("Истиқлол"), Азизбек Хаитов ("Равшан"), Шуҳрат Элмуродов, Фаридун Давлатов (иккиси – "Регар-ТадАЗ"), Шохрух Сангов, Тохиржон Тагойзода (иккиси – "Хосилот");

Ҳужумчилар: Шаҳром Самиев ("Андижон", Ўзбекистон), Далер Шарипов ("Металлург", Ўзбекистон), Рустам Соиров, Мехрон Мадаминов (иккиси – "Истиқлол").

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика