Latest news

01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  31 01:25"Реал" ҳимоячиси сўнгги 5 йилда Ла Лигадаги битта ўйинда илк бор гол ва ассист қайд этди  2 00:40АПЛ. "Ноттингем" - "Челси" 2:3   0 00:35АПЛ. "Тоттенхэм" - "Бернли" 2:1   0 00:33Роналду 4 мавсумдан бери миллий чемпионатларда ғолиб чиқмаяпти  6 00:30АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Сити" 0:4   0 00:25ЛаЛига. "Гранада" - "Реал Мадрид" 0:4   0 00:11Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"  1 23:58"Пахтакор" "Олимпик"ка қарши 90-дақиқада ғалабани илиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 23:31АПЛ. "Челси" "Ноттингем Форест"га қарши ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда камбэк қайд этиб, ғалабани ўзиники қилди!  7 23:25Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"  1 23:21Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди  5 23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  10 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  3 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  2

"Тожикистон миллий терма жамоаси қайд этган натижадан бошим осмонга етди" — Даврон Эргашев News

"Тожикистон миллий терма жамоаси қайд этган натижадан бошим осмонга етди" — Даврон Эргашев

"Қалдирғочлар" сафидаги тўрт йиллик фаолиятидан сўнг тажрибали ҳимоячи Даврон Эргашев "Металлург" билан шартнома имзолади ва бекободликлар таркибида янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Клуб матбуот химзати Анталия йиғинидаги "Металлург"нинг биринчи голига муаллифлик қилган тожикистонлик легионер билан янги муҳит, Туркия  йиғини, 2024 йилги мавсум қуръаси тўғрисида суҳбатлашди.

- Даврон, аввало янги жамоага мослашиш жараёни қандай кечаётганлиги ҳақида гапириб берсангиз...

- Ўзбекистон Суперлигасидаги муҳит менга бегона эмас. "Бунёдкор"да ўйнаб юрганимдаёқ "Металлург"нинг аксарият ўйинчиларини танир, улар билан дўстона алоқаларни ўрнатиб бўлгандик. Шу маънода мен "Металлург"да ўзимни жуда эркин ҳис этяпман. Қолаверса, жамоа ўйинчилари, мураббийлар штаби, клуб раҳбарияти ҳамда маъмурияти мени жуда илиқ қарши олди. Бу ҳам янги жамоамга мослашиш жараёнини енгиллаштиряпти.

- Туркиядаги йиғин ҳақида нима дея оласиз?

- Суперлиганинг барча жамоалари бу йилги мавсумга жуда пухта ҳозирлик кўраяпти. Уларнинг барчаси хорижда йиғин ўтказишди ва бу жараён аксарият жамоаларда ҳозир ҳам давом этмоқда. Бу пайтда Ўзбекистонда кучли спарринг рақиб ҳамда талаблар даражасидаги сифатли майдонни топиш мушкул. Шу маънода "Металлург" раҳбариятининг Анталияда йиғин ўтказиш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Туркияга келганимизга ҳам бир ҳафтача бўлиб қолди. Ҳар куни икки маҳалдан машғулотлар олиб боряпмиз. Куннинг биринчи ярмида фитнес-залида жисмоний тайёргарликни кучайтиришга уринаётган бўлсак, кечки пайт "Нирвано Космополитано" футбол майдонларида тўп билан ишлаяпмиз. Жамоавий ўйинимизни шакллантириш, тактик ва техник амалиётлар борасида иш олиб бориляпти. Иккита назорат учрашувида майдонга тушишга ҳам улгурдик...



- Хориж йиғинидаги илк учрашувлардан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Туркияга келганимизнинг учинчи куни "Вардар"га қарши майдонга чиқдик. Тўғриси, ўйинимиз қовушмади. Эътироз барча чизиқлардаги футболчиларга нисбатан туғилди. Эртаси куни эса анча ўзимизга келиб олдик. Тўғри, "Черноморец"га қарши ўйинда ғалабани қўлдан бой бердик. Аммо ютуққа лойиқ ўйин кўрсатдик. Биринчи тайм ҳамда иккинчи бўлим аввалидаги вазиятлардан унумли фойдаланганимизда ғалаба қозонган бўлардик. Бироқ бу – футбол. Ҳамиша ҳам сиз ўйлагандек бўлиб чиқавермайди. Ҳисобни очиб олганимиздан сўнг бир зум диққат-эътиборни йўқотдик ва рақибнинг кетма-кет қақшатқич ҳужумларига дуч келдик. Оқибатда битта гол ўтказиб юбордик. Бу ўйинлар жамоамиз учун сабоқ бўлади.

- "Металлург"нинг хориж йиғинидаги биринчи голига муаллифлик қилдингиз. Кутганмидингиз?

- Ўзимга бўлган ишончим ошиши учун "Металлург" сафида тезроқ гол уришим зарур эди. Хайриятки, бу гол кўп куттирмади. "Черноморец"га қарши ўйинда стандарт вазиятда ҳужумга қўшилдим ва имкониятдан унумли фойдаландим. Мураббийлар жарима тўплари тепилаётганда, бурчакдан тўп ўйинга киритилаётганда ҳимоячиларни ҳужумга чорлашади. Мен "Бунёдкор"да ҳам стандарт вазиятларда гол урганман. Мана "Металлург"да ҳам жамоадошларим муваффақият қозонишимга кўмаклашишди. Умид қиламанки, чемпионат учрашувларида ҳам самарали ўйиним билан жамоамга фойдам тегади.

- Кеча 2024 йилги мавсум биринчи давраси ўйинлари тақвими расман тасдиқланди. Янги мавсумни 3 март санасида Тошкентда "Локомотив"га қарши ўтказарканмиз. Қуръа ҳақида фикрларингизни билмоқчи эдик...

- Янги мавсумга қуръа ташланган кундан эътиборан "Локомотив"га қарши тайёргарлик бошланган, десам муболаға бўлмайди. Ҳам руҳан, ҳам фикран "темирйўлчилар" билан биринчи тур учрашувини кутаяпмиз. Қолаверса, мавсум давомида барча рақиблар билан ўйнаймиз. Шу маънода мавсум аввалида қуръага кўра қайси рақибнинг тушиши шахсан мени ташвишга солгани йўқ. Биринчи даврада бизни қийнайдиган нарса бу деярли барча учрашувларни сафарда ўтказишимиздир. Уйда, ўз мухлисларинг қаршисида тўп тепиш барибир бошқача. Умид қиламизки, Олмалиқ шаҳридаги уй ўйинларимизда мухлисларимиз бизни ёлғизлатиб қўйишмайди. Биз эса садоқатли ишқибозларимизни хурсанд этиш йўлида қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

- Осиё Кубоги баҳсларида ватандошларингиз – Тожикистон терма жамоаси янги тарих яратишди...

- Тожикистон миллий терма жамоаси кўрсатган ўйин ва қайд этган натижасидан бошим осмонга етди. Ҳақиқатан ҳам миллий терма жамоамиз бошларидан баланд сакрашга муяссар бўлдилар. Бизда ҳамиша жамоавий руҳ баланд бўлган. Иштиёқ, ғалабага чанқоқлик эвазига ҳар қандай номдор жамоа билан тап тортмай курашиб келганмиз. Қатарда ўтган Осиё Кубогида ҳам бу анъанага содиқ қолдик. Жамоадошларим учун, тожикистонлик барча футбол мухлислари-ю, мутахассислари учун хурсандман. Кейинги мусобақаларда омадли юришларимиз бардавом бўлишини тилаб қолардим.

- Яна саноқли кунлардан сўнг старт оладиган Суперлига баҳсларига қайтсак. Бу йил ғолиблик йўлида қайси жамоаларнинг имкониятлари юқори деб ўйлайсиз? "Металлург" футбол клуби ўз олдига қандай мақсад ва вазифалар қўймоқда?

- Суперлигада жуда кўп жамоаларнинг савияси бир хил: чемпионлик йўлида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Насаф" сингари жамоалар кураш олиб боришади десам, янгилик айтмаган бўламан. Қолаверса, етакчи клубларга муносиб қаршилик кўрсата оладиган рақиблар ҳам оз эмас. Бекобод жамоаси ҳам узоқ йиллардан буён совриндор ўринларни эгаллаб келаётган жамоаларни уйида ҳам, сафар баҳсларида ҳам қийин аҳволга солиб келган. Мавсумга тайёргарлик арафасида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда клубимиз раҳбарияти жамоа олдига ҳужумкор футбол намойиш этиб, мухлисларни хурсанд этиш вазифасини юклади. "Металлург" кучлилар сафидаги қатнашуви даврида уч марта кучли бешликка кирган. Бу йилги мақсад ҳам етакчи жамоалар сафига кириш, ижобий натижалар билан мухлисларимиз олқишига сазовор бўлиш...

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика