Latest news

11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  4 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  135 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4

Тожикистон бош мураббийи Петр Сегрт: "Қатарга қарши сенсация қайд этишга ҳаракат қиламиз" News

Тожикистон бош мураббийи Петр Сегрт: "Қатарга қарши сенсация қайд этишга ҳаракат қиламиз"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Петр Сегрт ва жамоа дарвозабони Рустам Ятимов Осиё Кубоги иккинчи туридан ўрин олган Қатарга қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жаноб мураббий, Қатарга қарши ўйин олдидан фикрингиз қандай?

- Олдинги сафар матбуот анжуманида барчага қўл бериб чиққанимга ОАВ бундай реакция қилишини кутмагандим. Мен учун бу оддий ҳолат, ҳар сафар шундай қилиб ўрганганман. Биз барчани ҳурмат қиламиз. Тожикистон терма жамоаси Осиё кубогида эканидан бахтли. ОАВ вакиллари ҳам бу ерда ўз ишларини қилишмоқда. Футбол инсонларни бирлаштиради. Энг муҳими шу. Эртага Қатарга қарши бор кучимизни ишга соламиз. ОФК ва Қатар мусобақани мукаммал тарзда ўтказишмоқда. Қатар аҳолиси бизга дўстона муносабатда бўляпти. Эртага 90 дақиқага барчасини унутиб турамиз. Қатарга қарши сенсация қайд этишга ҳаракат қиламиз. Стадион тўла бўлади ва улар катта эҳтимол билан бизга мухлислик қилишмайди. Ўйин якунида баъзи мухлислар меҳрини қозониш насиб қилар, балки.

- Рустам Ятимовнинг ўйиндан олдинги фикрлари қандай?

- Ўйинга келсак, Қатар яхши шаклланган жамоа. Қоғозда улар кучлироқ кўриниши мумкин, аммо майдонга тушгандан сўнг имкониятлар тенг бўлади. Қийин ўйинга тайёрланамиз ва ижобий натижага умид қиламиз.

- Жаноб мураббий, мамлакатим ҳақида илиқ фикрлар билдирганингиз учун раҳмат. Сизда кучли жамоа бор. Амалдаги Осиё кубоги ғолиби бўлган Қатар терма жамоасига қарши ўйинга қандай қараяпсиз?

- Жавобни ўзингиз бердингиз. Қатар амалдаги чемпион. Сизлар учун бу ўйинда ғалаба қозониш шарт бўлади. Биз учун эса бир очко ҳам яхши натижа. Балки, катта сенсация қайд этармиз. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Мен учун энг муҳими натижа эмас, биз қандай ўйин кўрсатишимиздир. Хитойга қарши ўзимизга катта ишонч билан ўйнадик. Эртага мухлислар фактори Қатар томонда бўлади, аммо ўйин охирида биз ҳурматга сазовор эканимизни кўрсатамиз. Энг камида бир очко олишни мақсад қилганмиз.

- Биринчи ўйинда Тожикистон ташаббусни қўлга олди ва рақиб кучли бўлишига қарамай ҳужумлар ташкил этди. Эртага ҳам бу ишни такрорлашга ҳаракат қиласизми?

- Сизга ростини айтаман. Ҳимоявий ўйнаш тожикистонлик инсонларнинг характери эмас. Ҳар бир миллатнинг ўз характери, менталитети бор. Қатарга қарши ҳам ўз футболимизни кўрсатишга уриниб кўрамиз. Қатар Хитойдан анча кучлироқ. Эртага биз ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Мақсад - чиройли футбол ўйнаш. Мабодо Қатар тезкор гол кирита олмаса, уларнинг ўйинга ёндашувини кўриш қизиқ бўлади. Гуруҳдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, аммо улар ҳам бизни ҳурмат қилишлари керак.

- Рустам, Хитойга қарши ўйинда гол ўтказмадингиз ва жамоанг дуранг қайд этди. Бу натижадан сўнг жамоа руҳияти қандай ўзгарди?

- Ижобий натижалардан кейин қайта тикланиш жараёни жуда осон кечади. Ҳамма яхши кайфиятда бўлади. Шу сабаб ҳам яхши кайфиятда ўйинга тайёрланяпмиз.

- Жаноб мураббий, Акром Афиф каби ўйинчиларга қарши қандай ҳаракат қилишни режалаштиргансиз?

- Афиф жуда зўр ўйинчи. Унинг характери менга жуда ёқади. Қийин бўлади, аммо Акром Афифга қарши ўйнашни йигитларим уддалашади деб ўйлайман. Афиф 100% Европада ўйнаши мумкин бўлган футболчи ҳисобланади. Тўғриси, мен Қатарга кўп аҳамият бермаяпман. Агар уларга кўпроқ эътибор бериб юборсам, менда бош оғриқ кўпаяди. Чунки уларда жуда кўп яхши ўйинчилар бор. Шу сабаб ҳам ўзимдаги ўйинчиларга бор эътиборимни қаратаман.

- Охирги ўйинда жуда яхши ҳаракат қилдингиз. Ягона камчилик бу гол кирита олмаганингиз бўлди. Кейинги ўйинда шу масала бўйича бирор ечимингиз борми?

- Албатта, менда режа бор, аммо буни ҳозир айта олмайман. Хитойга қарши ўйин натижасидан унчалик ҳам қониқмадим. Очко олганимиз яхши, аммо 2:2 ёки 3:3 ҳисоби яхшироқ бўларди. Мен гол хоҳлагандим. Балки, Тожикистон тарихидаги биринчи голни Қатар терма жамоасига қарши киритармиз. Ким буни иложсиз дея олади? Бизда доим орзулар бўлиши керак. Ҳаётимиздаги барча катта ишлар кичик орзулардан бошланган. Бизнинг ҳозирги орзумиз - кейинги босқичга чиқиш. Эртага Қатарга қарши Осиё кубоклари тарихидаги биринчи голимизни уриш ва сенсация қайд этишни мақсад қилганмиз. Қолганига, дарвозабонимиз жавобгар. Гол ўтказмасак, биз ғалаба қозонамиз. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика