Latest news

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  1 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  3 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  37 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Тимур Турдиев: "Голларни ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик" News

Тимур Турдиев: "Голларни ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Турдиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Бугун қийин ўйин бўлди. Мезбонлар "Шўртан" жамоаси икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олди, йигитлар ҳаракат қилишди ва ҳисобни тенглаштирдик. Бугун "Шўртан" ўйинда устунлик қилди деб айтмаган бўлардим, биз стандарт вазиятларда гол ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаймиз.

- Демак, фикрингиздан келиб чиқса ўйин тенг курашлар остида ўтди ва ҳисоб ҳам шунга мос бўлдими?

- Ҳа, шундай десак тўғри бўлади. Тенг ўйин бўлди, ҳар икки жамоа майдонда охиригача курашди. Якуний ҳисоб бугунги ўйин учун адолатли натижа бўлди.

- Бугун ўйин давомида кўп асабийлашдингиз. Бу шогирдларингизнинг ҳаракатларидан кўнглингиз тўлмагани учун содир бўлган холатми?

- Ҳа, бугун рақиб вазият яратиб гол ургани йўқ. Голлар ўзимизнинг хатоларимиз эвазига йўқ жойдан урилди. Шу сабаб ўйин давомида йигитларга кескин тарзда кўрсатмалар бердим.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика