Latest news

14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  1 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  3 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  2 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  5 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  9 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4

Тимур Кападзе: "Турон" Про лигада муносиб равишда етакчилик қилмоқда" News

Тимур Кападзе: "Турон" Про лигада муносиб равишда етакчилик қилмоқда"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Турон" (5:1) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин қизиқарли бўлди. Бутун жамоани чиройли ғалаба билан муборакбод этаман. Ҳар икки жамоа хавфли вазиятлар юзага келтирди.  Анчадан буён дуранг ўйнаб, ғалаба қозона олмаётгандик. Ишлашда давом этамиз. Олдимизда бундан ҳам муҳим ўйинлар бор. 

- Жамоа тактик жиҳатдан "Турон"дан устун келди. Яйпанликларнинг қандай камчиликларини аниқладингиз ва бундан унумли фойдаландингиз?

- "Турон"нинг охирги ўйинларини кўрдим. Жамоа жуда яхши ўйнаяпти. Тактик томондан ҳам яхши ҳаракатланади. Бўшлиқларни аниқлаб, имкон қадар хавфли вазиятлар яратдик.

- Жамоа кучли жамоага 5 та гол уришга эришди. Бу нима билан боғлиқ, балки бу жонажон стадионингизда ("Локомотив" стадиони назарда тутилмоқда – таҳр.) ўйин ўтказганингиз билан боғлиқдир... 

- Албатта, "Локомотив" стадионида ўйнаш ёқимли. "Локо" менга бегона эмас, балки бу ҳам таъсир қилгандир. "Андижон" билан ўйинда майдон фактори таъсир қилганди ҳамда жамоа ўйини унчалик ўхшамаганди. Бугунги ўйинга яхши ҳозирлик кўрганимиз фойда келтирди. 

-  Олимпия терма жамоамиз Париж Олимпиадасига чиқа олмаса, "Олимпик" клуб лойиҳаси давом этадими ёки тугатиалдими?

-  Эртага нима бўлишини тахмина қила олмаймиз. Яхши ниятда йўлга чиқдик. Олдимиздаги вазифани уддалаш учун боримизни берамиз. Ўйлайманки, бу лойиҳа қўшимча куч бағишлайди. Ҳали олдимизда Осиё чемпионати кутиб турибди. Бу – футбол. Насиб қилгани бўлади. Биздан ҳаракат – Худодан баракат. Қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз, қолганини вақт кўрсатади.

- Бошқа жамоалар сафида ёш футболчилар ёриб чиқишяпти. Масалан, "Бунёдкор"да ҳимоячи Жаҳонгир Ўрозов етишиб чиқмоқда. Олимпия терма жамоасига номзод сифатида айнан кимларни ажратиб кўрсата оласиз? 

- Тўғрисини айтсам, бу мени хурсанд қилмоқда. Бу йилдан "Бунёдкор" ёшларга кўп имконият тақдим этмоқда. Биз ҳар бир футболчига имконият беришга тайёрмиз. Энг кучлилар терма жамоага йиғилади, чунки олдимиздаги масъулиятли вазифани бажаришимиз, босимни енгиб ўтишимиз керак. Ҳамма ўйинчиларни кузатиб бормоқдамиз.

- "Турон" ҳақида нима дея оласиз? Жамоада ўтган йилга қараганда пасайиш борми? 

- Илгари "Турон" билан тўқнаш келмаганман. Жамоанинг Суперлигадаги ўйинларини кузатганмиз. Бугунги баҳс олдидан ҳозирги "Турон"нинг ўйинларини кўриб чиқдим. Жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари бор, албатта. Бундан олдин яқиндан билмасдим. Суперлигада ҳаракат қилган ва ҳозирги "Турон"да таркиб бобида ва мураббийлар штабида кўп ўзгаришлар бўлган. Тўғрисини айтсам, жамоа ўйини менга ёқди. Умуман олганда, "Турон" Про лигада муносиб равишда етакчилик қилмоқда, бу бежиз эмас.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика