Latest news

07:40ЖЧ-2026 саралаш. Терма жамоамизнинг эҳтимолий таркиби маълум  2 05:13ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб борамиз!  28 01:00ФОТО. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 00:14Россия ФИФА рейтингида 174-ўриндаги жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказди  27 23:452027 йилги ЕЧЛ финали Мадрид шаҳрида бўлади  1 23:21АПЛдаги нархи энг кўп арзонлашган футболчилар  2 22:54Тимур Кападзе Қирғиз Республикасига қарши баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 22:35 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулотини ўтказди  0 22:13Бобир Абдиҳолиқов: "Ўйинга 100% тайёрмиз. Эртага гол уришга ҳаракат қиламан"  13 21:40Алаба ва Милитао "Реал"да қолиши мумкин  4 21:20Ўзбекистон термаси асосий ўйинчиларидан бири жароҳат сабаб миллий жамоа лагерини тарк этди  42 21:04Қирғиз Республикаси термасининг "Бунёдкор" стадионидаги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:01Ламин Ямал: "Барселона"нинг ҳозирги мақсади – требл"  3 20:45Ўзбекистон - Қирғизистон. Терма жамоамизда дисквалификацияга учраган футболчи борлиги ёдингиздами?  11 20:20Қирғиз Республикаси терма жамоаси устози Максим Лисицин матбуот анжуманида нималар деди? (матбуот анжумани тўлиқ ҳолда)   22

Тимур Кападзе Қирғиз Республикасига қарши баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) News

Тимур Кападзе Қирғиз Республикасига қарши баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Тимур Кападзе ва Одилжон Ҳамробеков ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Қирғиз Республикасига қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Эртага бизни қизиқарли баҳс кутиб турибди. Ўйлайманки, биз эртанги баҳсга тайёрмиз. Ўз уйимизда ўйнаймиз. Бугун сўнгги машғулотни ўтказамиз. Барчаси жойида" - дея фикр билдирди Тимур Кападзе.

Биринчи навбатда, бутун жамоа номидан, сўнгги уч ярим йилни биз билан бирга ўтказган Сречко Катанецга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бош мураббийимизга қаттиқ соғлиқ тилаймиз. Ўйинга тўхталадиган бўлсак. Ўйин аҳамиятини сизлар биздан ҳам яхшироқ тушуниб турибсизлар. Биз эртага бир жамоа бўлиб ҳаракат қилсак, ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз" - деди Одилжон Ҳамробеков.


- 2011 йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қирғизистонга қарши икки учрашувда қатнашган эдингиз. Икки баҳсда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонган эди. Ушбу учрашувларни эслайсизми?

- Албатта, аммо у вақтдаги ўйинларни эртанги баҳс билан солиштириш қийин. Футбол кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Биз ўша вақтлари Қирғизистон билан кўп маротаба тўқнаш келганмиз. Қирғиз футболи ҳозирги кунда ўсишмоқда. Ўйлайманки, эртага жамоамиз кучли ва яхши ўйин намойиш этади.




- Саволим Эронга қарши кечадиган кейинги учрашув ҳақида эди. Теҳронга етиб бориш масалаларида муаммолар кузатилмайдими?

- Ҳаммаси жойида. Барчасини режалаштирганмиз. Теҳронга тўғридан-тўғри рейс орқали учиб борамиз ва ортга "чартер" рейсда қайтамиз. Қаерда жойлашишимиз ҳам аниқ бўлиб улгурган, Теҳронга бундан аввал ҳам борганмиз.

- Қирғизистонга қарши ўйинга кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олдингизларми?

- Вақт бироз камроқ эди. Ҳозир ҳам машғулотимиз бор. Ҳаммаси жойида ва барча футболчилар соғ-саломат. Мен ФИФА кунларини олдинроқ бошланишини истаган бўлардим, аммо бу бизнинг қароримиз эмас. Ҳар бир футболчимиз эртага майдонга тушиб, ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этади.



- Ҳусниддин Алиқуловнинг йўқлиги ҳимоямизга қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Бу футбол ва бундай ҳолатлар учраб туради. Терма жамоадаги ҳар бир футболчи тайёр бўлиши керак. Шу сабабли, Ҳусниддин ўрнини билинтирмаймиз деган умиддаман. Жароҳатлар футболнинг бир бўлаги. Нима бўлишидан қатъи назар биз асосий вазифамизни бажаришимиз керак.

- Ҳожимат Эркинов сўнгги паллада терма жамоага чақирилди. Бунга сабаб ўнг қанот ярим ҳимоясидан кўнглингиз тўлмаётганми? Шунингдек, Остон Уруновнинг ҳолати қандай?

- Остон бироз ноқулайлик ҳис этди ва шу сабабли кечаги машғулотларда охиригача иштирок этмади. Ҳозир у докторлар назорати остида, эртага якуний қарорни қабул қиламиз. Ҳожиматни эса кераклиги учун чақирдик. Олдинда яна битта баҳсимиз.

Одил Ҳамробековга савол

- Қирғизистонга қарши дастлабки учрашувдан олдин Сречко Катанец "эртага майдонда ким "босс" эканлигини кўрсатиб қўйишимиз керак. Биз Қирғизистондан кучлироқ эканлигимизни исботлашимиз зарур" деган эди. Эртанги ўйиндан олдинги кайфият ҳам шундайми?

- Майдонда фамилия ўйнамайди. Футболчи ўзи ҳаракат қилиши керак. Биз Қирғизистондан кучлироқмиз деб майдонга тушсак, бу бизнинг хатомиз бўлади. Биз ўзимизнинг маҳоратимизни, хоҳишимиз орқали намойиш этишимиз мумкин. Замонавий футболда ҳар қандай жамоа ҳар қандай рақибни мағлуб этиши мумкин эканлигига гувоҳ бўляпмиз. Битта ўйинга тайёргарлик кўриш осон. Бизда бундай кайфият ёки ҳолат йўқ.



Одил Ҳамробековга савол

- "Бунёдкор" стадиони сизга бегона эмас. Майдоннинг ҳозирги ҳолати қандай? Аввалги баҳсларда майдон ҳолати бўйича гап-сўзлар кўп бўлганди. Эртага аншлаг бўлиши кутилмоқда. Ушбу ҳақда ҳам фикр билдириб ўтсангиз...

- Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши бизга ёрдам беради ва бизга юклатилган масъулиятни оширади. Майдон ҳолати жуда ҳам яхши эди, эртага майдон бўйича муаммо бўлмаса керак.

- Абдуқодир Ҳусановнинг терма жамоадаги лақаби "Сити"га ўтганидан кейин ўзгардими?

- Ҳусановнинг трансфери ёш футболчиларга кўпроқ мотивация беради. Машғулотларга келаётган мухлислар сони ҳам кўпайиб қолди. Абдуқодирнинг терма жамоадаги лақаби ўзгармади. У биз учун ҳали ҳамон ўша-ўша Абдуқодир.

- Терма жамоа сафидаги Суперлига футболчиларининг жисмоний ҳолати қандай? Улар 90 дақиқа ўйнай оладими?

- Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, жисмоний ҳолатимиз ёки бошқа жиҳатларга эътибор бериш керак эмас. Майдонга чиқиб, ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритишимиз шарт. Футбол жамоавий ўйин ва баҳс давомида футболчилар бир-бирини тўлдириши керак. Қани эди, бизда тайёргарлик учун бироз кўпроқ вақт бўлса, аммо бу иложсиз. Эртага барча энг яхши ўйинни кўрсатиши керак.



- Тимур ака, сиз Олимпия терма жамоамизни илк маротаба Олимпия ўйинларига олиб чиққан мураббий сифатида тарихдан жой олгансиз. Энди эса миллий терма жамоани ҳам илк маротаба мундиалга олиб чиқишингиз мумкин. Ушбу жиҳат сизга босим юклаяптими ёки қўшимча куч бермоқдами?

- Мен бу ҳақда ўйлаётганим ҳам йўқ. Мен ўз олдимга қўйган вазифани уддалашим керак. Эртага ўйинимиз бор, ундан кейин эса кейинги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Гуруҳимиздаги бошқа терма жамоалар бизга нисбатан "ўзига хос"(келишилган. таҳририят) ўйинлар кўрсатиши мумкинми?

- Менга умуман қизиғи йўқ. Барчаси ўзимизга боғлиқ. Очколар йиғишда давом этишимиз керак. Рақиблар бизнинг ўрнимизни эгаллашни истайди ва шу сабабли улар бундай нарсаларга қўл уриши мумкин.

- Олимпия терма жамоасидан сўнг мураббийлик фаолиятингизда кичик танаффус рўй берди. Ушбу танаффус сизга қанчалик ёрдам берди?

- Ҳар бир баҳс бу алоҳида юк. Насиб қилган экан, Олимпиадага чиқиш насиб қилди. Бироз дам олгани, анча катта фойда берди. Фикрлашим ўзгарди. Терма жамоага келишим эса, тезда рўй берди. Бош мураббий соғлиғидаги муаммолар туфайли ўз лавозимини тарк этди. Терма жамоа менга бегона эмас, кўп йиллар давомида футболчи сифатида ўйнадим ва энди бош мураббий сифатида шу ердаман. Асосий эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган.

- Бишкекдаги учрашув анча қийин кечганди. Эртага ҳам шундай "хавфли" сценарий такрорланмаслиги учун нима қилишимиз керак деб ўйлайсиз?

- Биласиз, қўшничилик алоқаларимиз бор. Бу ҳам қўшимча босим юклайди ва ҳар бир баҳс ўзига яраша асабий бўлади. Эртага нима бўлишидан қатъи назар, рақибга имкон бермаслик ва ғалаба қозониш. Ўйин қандай кечишидан қатъи назар асосийси ғалаба қозониш.





Rating: +14   

Comments

+7   
19 mar 23:11:05
Bahodir
Умуман машғулотга хам, матбуот анжуманига хам келган кўпгина футболдан узоқ журналистлар борлиги билиниб турибди. Илтимос халқни асаби билан ўйнашманглар. Бизга хақиқий футбол керак пиар қилиб лайк йиғаман деб кўрдик кеча шунча йил фан клуб директори бўлиб юрган инсон Гелик шоу қилиб юрибди. Бас қилинглар. Хусановни лақаби ўзгардими миш.
+2   
19 mar 23:05:41
sardor
Ютиш кере вассалом йигитла хар хил гапла бн узилага босим килиш керемас, Эрон БАА ни ютади Худо хохласа, яна анча олдинга чикиб оламиз.
+1   
19 mar 23:33:37
насрилло
Тимур кападзе Тажрибали тренер, У 100% термани ЖЧ га олиб чикади!!!
+1   
19 mar 23:28:28
Mirjaxon Azizov
Reply to comment by Ikromjon
Остон урунув келишга келди жарохат сабаби тарк этди. Буни тагида гап бор остони характери тугри келмади кападзега менимча икови чикишмайди лекин остондай уйинчи кам термада у ики учта уйинчини узига жалб килиб зоналар очадиган кам сонлик уйинчилар тоифасига киради халиям булса уни кайтариш керак бизда Энг фойдалик дрингблинчи уйинчи машариповда шунака талант бор лекин у кераклик пайтида пас бермайди ёки кераксиз пайт алдайверади иложи булса кайтаринглар остони уни талантидака талнтлик уйинчи йук бизда
Ostonda rostanam jarohat bor. Kapadze bilan ham munosabatlari yaxshi agar yomon bulganda ostondi olimpiadaga olib ketmagan bulardi
+1   
19 mar 23:26:33
Bahodir
Reply to comment by Ikromjon
Остон урунув келишга келди жарохат сабаби тарк этди. Буни тагида гап бор остони характери тугри келмади кападзега менимча икови чикишмайди лекин остондай уйинчи кам термада у ики учта уйинчини узига жалб килиб зоналар очадиган кам сонлик уйинчилар тоифасига киради халиям булса уни кайтариш керак бизда Энг фойдалик дрингблинчи уйинчи машариповда шунака талант бор лекин у кераклик пайтида пас бермайди ёки кераксиз пайт алдайверади иложи булса кайтаринглар остони уни талантидака талнтлик уйинчи йук бизда
Ия Остонда жарохат борлиги аниқку Эрон чемпионатини Элит ЧЛ қанча ўйинларни ўтказиб юборди ахир. Остонни характери тўғри кемаса чақирмай қўя қолар эди. Остон билан алоқалари зўр бўмаганида олимпиадага уни танламас эди. Сабаб жарохат ва тонусдамаслиги менимча.
+1   
19 mar 23:24:11
Mirjaxon Azizov
Reply to comment by Buxoro Bexruz
Agar ertaga biz Qirgʻizlarni yutsak va Eron ham BAA ni yutsa, oramizdagi farq 6 ochkoga yetadi. Bunday holatda esa yana 3 ta oʻyinda kamida 1 ta durang qilsak JCH ga chiqamiz xudo xohlasa
Usha 1 ochkoni B.A.A qarshi uyinda olsak chiqamiz
+1   
19 mar 23:18:07
Бахтиёр Ашуров
Фол очишлар бошланиб кетибдику!
+1   
19 mar 23:12:36
Buxoro Bexruz
Agar ertaga biz Qirgʻizlarni yutsak va Eron ham BAA ni yutsa, oramizdagi farq 6 ochkoga yetadi. Bunday holatda esa yana 3 ta oʻyinda kamida 1 ta durang qilsak JCH ga chiqamiz xudo xohlasa
   
20 mar 07:28:28
Anvarov Sherzodbek
Xusanov nima ovqat yedi bugun deb savol bermabdida. Laqabini soʻragan jirnalist iltimos oʻyindan keyin kapatzedan shuni soʻrab koʻring
   
20 mar 06:17:06
Usmonov Bahodir
Bugungi oʻyinda yutish kerak Oʻzbekiston Eron BAA yutish kerak
   
20 mar 05:50:17
W. W. W Uz
Спорт журналистлари матбуот анжуманларига бормаяпсилар шекилли, савиясиз бемани саволлар берилишига караганда. Подкастларни матбуот анжумани вактида олмасдан.
   
20 mar 05:32:12
Sardorbek Karimov
Reply to comment by Buxoro Bexruz
Agar ertaga biz Qirgʻizlarni yutsak va Eron ham BAA ni yutsa, oramizdagi farq 6 ochkoga yetadi. Bunday holatda esa yana 3 ta oʻyinda kamida 1 ta durang qilsak JCH ga chiqamiz xudo xohlasa
BAA 3 ta oʻyinda 9 ochko yigʻib qushchi? Unda nima boʻladi?
   
20 mar 05:14:10
Bexzodbek Xoldarov
Xozirgi Mtj xammasini yutib JCh ga chiqadi va Chiqibgina qolmay.
Jch guruxdan xam chiqadi
   
20 mar 05:12:51
Bexzodbek Xoldarov
Qirgizni yutamiz xudo xoxlasa va qolgan oyinlarni xammasini yutamiz.
Qatar bn oxirgi oyin uyda mazza qilib kotta pul bersa sotamiz????????
   
20 mar 05:06:06
Abdusalom Mirzayev
Reply to comment by насрилло
Тимур кападзе Тажрибали тренер, У 100% термани ЖЧ га олиб чикади!!!
Албатта олиб чиқади, сценарийни шахсан Тоҳир Копадзе ёзган.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика