Latest news

17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  9 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  1 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  8 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  4 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4

Тимур Кападзе: "ПФЛга футболчиларни алмаштириш борасида таклифимни билдирдим" News

Тимур Кападзе: "ПФЛга футболчиларни алмаштириш борасида таклифимни билдирдим"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик" (0:6) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

"Бухоро" билан ўйиндан сўнг бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. "Шўртан"ни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Улар ҳам "Бухоро" клубига мағлуб бўлишганди. Асрор Алиқуловни яхши биламан, у истеъдодли мураббий. Ўйинни қандай тузишни, жамоани тайёрлашни яхши билади. Бугун қизил карточкалар ҳам бўлди, ўйин натижасига бу ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Бугун йигитлар яхши ўйнашди, ўйинда тезкор голлар киритишга муваффақ бўлдик. Бугунги ғалаба билан барча жамоамиз аъзоларини табриклайман.

- "Шўртан" бош мураббийи бугун жамоангиз ҳар томонлама маҳорат бобида устун ўйин кўрсатганини айтиб ўтди. Буни қандай уддаладингиз?


- Бунинг алоҳида сири йўқ. Тайёргарлик жараёнида футболчиларга тушунтираяпмиз, назарий ва амалий машғулотлар олиб бораяпмиз. Ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашамиз ва жамоани рақибдан келиб чиқиб тайёрлаймиз. "Шўртан" ҳозир ФИФА таъқиқи туфайли қийин вазиятда. Ўйлайман-ки, бу жамоа билан ҳали ҳаммаси яхши бўлади.

- Тимур ака, кўп йиллар футболчи сифатида ўйнагансиз. Тезкор гол жамоани руҳан тушкунликка тушишига сабаб бўладими?


- Ўйин 90 дақиқа давом этади. Гол урган жамоада ғалабага бўлган ишонч ортади.Тўп ўтказиб юборган жамоага руҳан таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Балки бугунги ғалабамизга тезкор гол ҳам сабаб бўлгандир. Бугун "Шўртан"да хатолар кўпайиб кетди. Учинчи голдан сўнг ўйин тақдири деярли ҳал бўлди.

- Пандемия даврида бир жамоага 5 нафар футболчини алмаштириш имкони берилди. Кейинчалик яна 3 нафарлик кўринишга қайтилди. Сизнингча, бунинг қайси бири яхшироқ?


- Албатта 5 нафар футболчини алмаштириш имконияти қолгани яхши эди. Мен ўзим ЎзПФЛ раҳбариятига ҳам бу борада фикримни билдирдим. Жамоада ўйнайман деб турган футболчилар кўп, 5 талик имконият кўпроқ футболчига ўйин амалиёти беришга замин яратади. Ҳозир 3 та деймизу, аслида 2 та деса ҳам бўлади. 2 нафар футболчини ўйинни кучайтириш мақсадида захирадан туширасиз, лекин 1 нафар захира имкониятини охиригача сақлаб туришингиз керак. Кимдир жароҳат ёки карточка олса мажбурий ўзгариш учун имкониятни ўйин охирига қадар сақлаб туриш лозим бўлади. 18 талик рўйхатга киритиш ҳам озгина ўйлантиради. Чунки 23 нафар футболчи билан келасиз, улардан 5 нафари қайдномага киритилмасдан қолишга мажбур. Расмий ўйинлардан ташқари қайдномага кирмай қолган футболчилар билан бўш жамоа топиб назорат ўйинларини ўтказаяпмиз. Муҳими барча футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ушлаб туришни мақсад қилганмиз.



Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика