Latest news

21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  9 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  20 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  9 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  3 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  8 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  16 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  12 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  10

Тимур Кападзе: "ПФЛга футболчиларни алмаштириш борасида таклифимни билдирдим" News

Тимур Кападзе: "ПФЛга футболчиларни алмаштириш борасида таклифимни билдирдим"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик" (0:6) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

"Бухоро" билан ўйиндан сўнг бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. "Шўртан"ни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Улар ҳам "Бухоро" клубига мағлуб бўлишганди. Асрор Алиқуловни яхши биламан, у истеъдодли мураббий. Ўйинни қандай тузишни, жамоани тайёрлашни яхши билади. Бугун қизил карточкалар ҳам бўлди, ўйин натижасига бу ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Бугун йигитлар яхши ўйнашди, ўйинда тезкор голлар киритишга муваффақ бўлдик. Бугунги ғалаба билан барча жамоамиз аъзоларини табриклайман.

- "Шўртан" бош мураббийи бугун жамоангиз ҳар томонлама маҳорат бобида устун ўйин кўрсатганини айтиб ўтди. Буни қандай уддаладингиз?


- Бунинг алоҳида сири йўқ. Тайёргарлик жараёнида футболчиларга тушунтираяпмиз, назарий ва амалий машғулотлар олиб бораяпмиз. Ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашамиз ва жамоани рақибдан келиб чиқиб тайёрлаймиз. "Шўртан" ҳозир ФИФА таъқиқи туфайли қийин вазиятда. Ўйлайман-ки, бу жамоа билан ҳали ҳаммаси яхши бўлади.

- Тимур ака, кўп йиллар футболчи сифатида ўйнагансиз. Тезкор гол жамоани руҳан тушкунликка тушишига сабаб бўладими?


- Ўйин 90 дақиқа давом этади. Гол урган жамоада ғалабага бўлган ишонч ортади.Тўп ўтказиб юборган жамоага руҳан таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Балки бугунги ғалабамизга тезкор гол ҳам сабаб бўлгандир. Бугун "Шўртан"да хатолар кўпайиб кетди. Учинчи голдан сўнг ўйин тақдири деярли ҳал бўлди.

- Пандемия даврида бир жамоага 5 нафар футболчини алмаштириш имкони берилди. Кейинчалик яна 3 нафарлик кўринишга қайтилди. Сизнингча, бунинг қайси бири яхшироқ?


- Албатта 5 нафар футболчини алмаштириш имконияти қолгани яхши эди. Мен ўзим ЎзПФЛ раҳбариятига ҳам бу борада фикримни билдирдим. Жамоада ўйнайман деб турган футболчилар кўп, 5 талик имконият кўпроқ футболчига ўйин амалиёти беришга замин яратади. Ҳозир 3 та деймизу, аслида 2 та деса ҳам бўлади. 2 нафар футболчини ўйинни кучайтириш мақсадида захирадан туширасиз, лекин 1 нафар захира имкониятини охиригача сақлаб туришингиз керак. Кимдир жароҳат ёки карточка олса мажбурий ўзгариш учун имкониятни ўйин охирига қадар сақлаб туриш лозим бўлади. 18 талик рўйхатга киритиш ҳам озгина ўйлантиради. Чунки 23 нафар футболчи билан келасиз, улардан 5 нафари қайдномага киритилмасдан қолишга мажбур. Расмий ўйинлардан ташқари қайдномага кирмай қолган футболчилар билан бўш жамоа топиб назорат ўйинларини ўтказаяпмиз. Муҳими барча футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ушлаб туришни мақсад қилганмиз.



Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика