Latest news

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  85 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

Тимур Кападзе: "Пахтакор"га қараганда яхшироқ ўйин намойиш этдик ва ҳақли ғалабага эришдик" News

Тимур Кападзе: "Пахтакор"га қараганда яхшироқ ўйин намойиш этдик ва ҳақли ғалабага эришдик"

Coca-Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Олимпик" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


Ўйин ҳақида

- Авваламбор, янги мавсум бошлангани билан барчани табриклайман! Ўйлайманки, мавсум ҳар тарафлама яхши ўтади. "Пахтакор"га қараганда яхшироқ ўйин намойиш этдик ва ҳақли ғалабага эришдик. Уч очко билан йигитларимизни табриклайман. Бу бизга келгуси ўйинларда куч бағишлайди. 

- "Пахтакор"га устунликни сақлаб қолиш қийин бўлди, айниқса, 2-бўлимда...

- "Пахтакор" кучли жамоа. Албатта, қаердадир хато қилдик ва улгурмаган вазиятларимиз бўлди. Бизда ҳам, рақибда ҳам қулай имкониятлар юзага келди. Шунга қарамасдан, охиригача бардош бера олдик ва ғалаба қозондик.

- Биринчи бўлим якунлангач, Мирсаидов ва Турғунбоевга нима дедингиз?

- Майдон ичидаги нарса майдон ташқарисига чиқмаслиги керак. Бир-биридан хафа бўлмаслиги учун уларни яраштириб қўйдим.

- "Олимпик" кўпинча узоқ масофадан гол ўтказиб юборади. Бу муаммо қачон ҳал бўлади деб ўйлайсиз?

- Йигитлар ҳали ёш. Бу бўйича иш олиб бориляпти. Албатта, бундай ҳолатлар учраб туради. Стандартга келсак, ўйинларда учраб турадиган ҳолат саналади. Иккинчи гол содир бўлган вазиятни эса қайта кўриб чиқамиз ва дарвозабонлар мураббийининг фикрини ҳам тинглаймиз.

- Раҳбарият жамоага алоҳида мақсад қўйганми?

- Биз ҳар доим юқори мақсадларни кўзлаймиз. Шунга яраша иш олиб борамиз, якунда натижа қандай бўлишини вақт кўрсатади.

- Жасур Жалолиддинов прессингларда унчалик қатнашмаслигини инобатга олсак, "Олимпик" унга мослашадими ёки у "Олимпик"ками?     

- Жасурни ҳаммамиз яхши биламиз. У ўз ўйинини кўрсатса, жамоага фойда келтиради. У ҳам жамоага, жамоа ҳам унга мослашиши лозим. Жасур жисмоний тарафдан кучайиб боради деган умиддаман. 2-3 турдан кейин умуман бошқа Жасурни кўрамиз деб ўйлайман. 

- Жалолиддиновни янги позицияда ўйнатдингизми?

- У ўз вазифасини тўлиқ бажара олди. Жасурнинг ўзига хос хислатлари бор. Биз бундан фойдаланишимиз жоиз. Жалолиддинов терма жамоанинг ҳам етакчиларидан бири саналади. У майдонда маълум вазифаларни бажарди.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика