Latest news

13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  0 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  4 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  3 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  25 10:47Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Қош қоқиш? Араб футболчисининг кайфиятини кўтармоқчи эдим"   14 10:10«Спортинг» Виктор Гёкерешнинг нархини туширди. Унга асосий даъвогар маълум  4 09:36Италия чемпиони «олтин учрашув»да аниқланиши мумкин  9 09:00МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 08:32«Ливерпуль» яна уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 07:58Исломбек Исмоилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»  13 07:35Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" ўз майдонида дуранг қайд этди, "Ал Иттиҳод" эса 3 та гол уриб ғалаба қозонди  1 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 07:11Суперлига. Пенальтини голга айлантира олмаган Колесниченко ўйинда гол уриб "Сурхон"га ғалаба келтирди  1

Тимур Кападзе: "Ўйинни чўзиш ҳолатлари футболимиз ўсишига салбий таъсир қилади" News

Тимур Кападзе: "Ўйинни чўзиш ҳолатлари футболимиз ўсишига салбий таъсир қилади"

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Хоразм" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

"Тўғрисини айтганда биринчи бўлимда бироз қийналдик. Икки жамоа ҳам тетик эди. "Хоразм" яхши ҳимояланди, дея оламан. Бизнинг футболчиларга бундай пайтда тезроқ ўйнаши кераклиги айтилганди. Иккинчи бўлимда ўйинимизни тўғирладик. Ҳаракатларига тезлик қўша олишди. Стандарт вазиятда диққатимизни йўқотдик. Машғулотларда бу борада кўп ишлаймиз. Қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушунтирамиз. Имкониятларимиз бўлди. Қаердадир ёшлик қилишяпти. Тажриба етишмаяпти. Тўғри хулоса чиқариб навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Тимур Кападзе. 

- Мавсум бошида жамоа яхши старт олди. Чемпионат охирларига келиб қандайдир спад бордек кўринмоқда. Ўйинда ҳам, натижада ҳам бу ўз сўзини айтяпти. Балки ёш футболчиларда баланс йўқлиги учундир ёки тажриба етишмаяпти?

- Бундай бўлишини билар эдик. Ёшлардан иборат жамоада барқарорлик бўлмаслиги табиий. Қердадир пасайиш юз беради. Жисмоний томондан яхши. Балки руҳий, ўзига бўлган ишонч етишмаслигидандир. Бундай ўйинлар бизни янада кучлироқ қилади. Аламлиси битта стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. "Хоразм"да деярли бошқа вазият бўлмади. Мақсадимизни олиб қарасак биз тўғри йўлдамиз. 

- Суперлигада фаолият олиб боргансиз. Эндиликда Про лига жамоасини бошқаряпсиз. Ўйин сифатини олиб қараганда икки лиганинг ўртасида фарқ борми?

- Биринчи ўринда ташкилотчилик, майдон масаласида камчиликлар кўзга ташланди. "Арал Самали", "Хоразм", "Нефтчи"нинг майдони унчалик эмас. Бизда ҳам биринчи даврага қараганда майдонимиз чими сифати ёмонлашди. Шунингдек таркиблар. "Нефтчи", "Бухоро", "Динамо" олдига аниқ мақсад қўйган. Таркибида ҳам Суперлига даражасидаги футболчилар бор.  Суперлигада кучли жамоалар кўпроқ. Ўйин томонлама фарқ сезилади. Қолган клублар кураш, натижадан келиб чиқиб ўйнашмоқда. Ўйин чўзишлар кўпайган. Бунга ҳакамлар ҳам йўл қўйишяпти. Бундай нарсалар футболни ўсишини тўхтатиб қўймоқда. Қайсидир маънода бизда ҳам айб бор. 

- "Олимпик"нинг олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми? Агарда элитага чиқса иштирок эта оладими?

- Буни вақт кўрсатади. Ҳозирда барчада имкониятлар тенг. Мақсадимиз бор. Бу албатта яхши. Олдинда битта тур бор. Шундан сўнг тўртталикка ажратилгач яна бир-биримиз билан тўқнаш келамиз. Вазифамиз Суперлигага чиқиш. 

- Темур Мамасидиқовнинг захирадан майдонга тушиши жароҳати билан боғлиқми?

- Йўқ, бунга жароҳат сабаб эмас. Озгина ўйинида пасайиш бор эди. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришни ўйлагандим. Тажрибалироқ футболчи бўлганида яратилган вазиятлардан фойдаланган бўларди. Ўтган мавсум ўринбосарлар жамоасида тўп тепиб юрган футболчилар бу йил Про лигада кучли клубларга қарши ўйнамоқда. 

- Футболчиларда юлдузлик касали йўқми?

- Касал бўлса ўзига. Биз буни тўғри тушунтирамиз. Жамоамизда бўш жой бўлмайди. Рақобат доим бор. Унинг ўрнида тўп тепган Руслан биринчи бўлимда яхши ўйнай олмади. Ҳаяжонланди менимча. Захирадан қўшилганлар ёмон тўп тепмади. "Хоразм" сўнгги дақиқаларда ўйинни чўзишга уринди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика