Latest news

11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  15 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  3 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  8 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  21 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  5 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2

Тимур Кападзе: "Ўйин томонлама "Насаф"ни эътироф этаман, мавсум ўртача ўтмоқда" News

Тимур Кападзе: "Ўйин томонлама "Насаф"ни эътироф этаман, мавсум ўртача ўтмоқда"

Ўзбекистон ОТЖ ва "Олимпик" собиқ устози Тимур Кападзе ҳам кеча "Пахтакор" - ОКМК учрашувини бевосита стадиондан кузатди.

Айни пайтда янги билимларни ўзлаштираётган, малакасини ошираётган мураббийнинг мавсум ҳақидаги таассуротларини тингладик. 

— Менимча, чемпионат ўртача таассурот қолдирмоқда. Ўтган мавсум нисбатан охири қизиқарлироқ ўтганди. Чемпионлик интригаси узоқроқ сақланиб турганди. Бу мавсум ҳам қизиқарли ўтяпти дейиш мумкин. "Насаф" чемпион, лекин қолган ўринлар эгалари ҳали аниқ эмас. Турнир жадвали пастида ҳам шундай вазият. Савия тарафлама майдонларнинг ёздан кейин сифати ёмонлашгани таъсир қилди. 

— Катта сюрприз  жамоалар деярли кўринмади. "Насаф" тарихий натижа қайд этди. Ниятига етди. Бу чемпионат безаги бўлди. Қуйидаги жамоаларнинг жон сақлаш учун курашаётгани кутилмаган бўлди дея оламан, чунки улар таркиб, молиявий ҳолат тарафлама кучли жамоалар. Услуб, ўйин тарафлама "Насаф" барқарор ўйнади. Қолган жамоаларда қаердадир омадсизликлар учраб турди. Ўйин томонлама "Насаф"ни эътироф этган бўлардим.

— Янги жамоалардан таклифлар борасида гап-сўзлар йўқ, чунки ҳали тур давом этмоқда. Мавсум тугагач аниқ бўлади. Ҳар бир жамоанинг ўз мураббийи бор. Мураббий бор жойга ҳаракат қилмайман ва бу нотўғри деб ўйлайман. Тўғри, хоҳиш-истакларимни сўрашди. Қолган масала мавсум тугагач. Жамоалар мураббийсиз бўлса гаплашиб кўрамиз. 

— ЦСКАдаги амалиёт яхши ва фойдали бўлди. Улардан оладиган, ўрганадиган нарсаларим бор эди. Гаплашдик, бир-биримизга билганларимизни бўлишдик. Ҳозирда виза чиқишини кутяпман ва яна хориж жамоаларига бораман. Энг яхши чемпионатларга боришни режалаштирмоқдаман. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика