Latest news

11:21"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи  0 11:02Ўзингизни "Навбаҳор" мухлисидек ҳис қилинг. Мавсум рекорди ўрнатилган ўйиннинг энг қайноқ лаҳзалари  3 11:01Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса...  3 10:36Клопп «Ливерпуль»даги фаолияти ҳақида: «Бизда на зўр мураббий, на энг кучли жамоа бор эди»  3 10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  7 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  4 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  4 08:35Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:11Гвардиола навбатдаги чемпионликни қўлга киритганидан сўнг нималар деди?  10 07:47Суперлига. Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди  27 07:23Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади  8 07:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 07:15Серия А. "Рома" - "Женоа" 1:0  0 07:10Лига 1. "Ланс" - "Монпелье" 2:2  0

Тимур Кападзе — Ортга қайтган футболчилар, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳамда "Насаф" билан ўйин ҳақида News

Тимур Кападзе — Ортга қайтган футболчилар, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳамда "Насаф" билан ўйин ҳақида

Қишки трансферлар вақтида "Олимпик" жамоаси таркибида ўзгаришлар юз бермоқда.

Жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе бир неча кундан сўнг старт оладиган Суперлига баҳслари ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Қатардаги Осиё чемпионатига тайёргарлиги ҳақида фикрларини билдириб ўтди. "Олимпик" устози янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари билан ҳам ўртоқлашди. 

- Умуман олганда нафақат биз, балки Суперлиганинг барча жамоалари хорижда йиғин олиб боряпти. Биринчидан шароит томонлама, машғулотлар, кучли рақиблар билан ўйинлар учун бу қулай бўлди. Иккинчидан тикланиш ва юкламалар учун ҳам керак эди. Муҳими таркибимизда жароҳатланганлар йўқ. Қаердадир камчиликларимиз бўлди. Асосийси соғ-саломат қайтишди. Олдинда оғир мавсум кутмоқда. 

- Имкониятимиздан фойдаланиб олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни ҳам кўриб олдик. Тактик, амалий томонлама машғулотлар ўтказдик. Шу билан ФИФА кунларида кўришамиз. Биринчи йиғинимиз 18 март куни бошланади. Ҳозир 2-3та вариантларни кўриб чиқяпмиз. Режада ўртоқлик учрашувлари бор. Келиб битта тур ўтказиб, Осиё чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичига киришамиз. Сўнгги бир ҳафталик йиғинни БААда ўтказишни режалаштиряпмиз. Ўша пайтда барча яхши формада бўлиши муҳим. Легионерлар қачон етиб келишади, бу муаммо ҳам бор. Ўйлайманки, буни ижобий ҳал қиламиз. Олдимизда юқори мақсад турибди. 

- Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов каби футболчиларимиз борлигидан фахрланамиз. Улар ёрдам бера олмаса афсусланарли бўлади албатта. ЎФА томонлама ҳам, бошқа тарафлама ҳам буни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Бу футболчиларни жалб қилишда муаммо юзага келиш эҳтимоли бор. Ўйлайманки, ҳаммаси жойда бўлади. 

- Тимур Мамасидиқов ва Абдурауф Бўриевни ижарага олдик. Уларни қўйиб юбориш ниятим бор эди. Яхши таклиф қилса, ўйнаса қўйиб юбормоқчи эдик. Лекин раҳбарият билан гаплашиб ҳозирги кунда биз билан бўлгани яхши, деган қарорга келдик. Олдимизда турнир бор. Деярли клуби билан бўлмайди. Шартнома тузишди ва бизга ижарага беришди.  

- Биринчи ёки иккинчи тур осон рақиб бўлмайди. Насиб қилгани бўлади. "Насаф" каби кучли жамоа билан ўйнашимиз мен учун жуда яхши. Ўзимизнинг ўйинимиз, камчиликларимизни кўриб олиш имконияти бор. "Насаф"нинг ОЧЛдаги ўйинлари, таркибдаги янги футболчиларини кузатамиз. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. 

- Таркиб борасида катта йўқотишлар йўқ. Жасур Жалолиддиновнинг кетишига нормал қарадик. Янги футболчиларни кўриб чиқяпмиз. Тайёр футболчини олиш бизнинг фалсафамизга кирмайди. Уларни яна кўриб чиқамиз. Менинг вазифам уларни янада яхши ҳолатга олиб чиқиш. 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика