Latest news

20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  1 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  1 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  6 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  1 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  1 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  6

Тимур Кападзе: "Мухлисларнинг ишончи бизга катта куч бермоқда" News

Тимур Кападзе: "Мухлисларнинг ишончи бизга катта куч бермоқда"

U-23 Осиё Кубоги Ўзбекистон – Ироқ учрашуви олдидан вакилларимиз устози Тимур Кападзе ва жамоа сардори Жасур Жалолиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Гуруҳ ўйинлари ўзига яраша қийин ўйин ўтди. Биринчи учрашув мураккаб кечди. Иккинчи баҳсда Қатар устидан қозонилган йирик ғалаба ҳам осонликча қўлга киритилмади, йигитлар астойдил курашишди. Эрон билан муносиб ўйнадик. Чорак финалга жиддий тайёргарлик кўрдик. Мусобақада осон жамоанинг ўзи йўқ. Эртага ҳам яхши беллашув бўлиши шубҳасиз", – деди Тимур Кападзе. 

"Мураббийимиз айтганидек, кучли жамоалар йиғилган. Ироқ ҳам осон рақиб эмас. Биз шунга яраша муносиб ҳозирлик кўрамиз", – деди Жасур Жалолиддинов.

- Рақиблар ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда. Жамоа Ироқ билан баҳсга ва кейинги эҳтимолий рақиб (Жанубой Корея ёки Япония) билан учрашувга қанчалик тайёр?

 - Албатта, ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз. Япониия ва Жанубий Корея ўзига яраша кучли. Бизнинг жамоамиз ҳам кучли. Ҳозир фақат Ироқ билан ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. 

- Сиз бу босқичгача ҳеч қайси жамоага мағлуб бўлмадингиз. Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистон чемпионликка эриша оладими?

- Биз эътиборимизни Ироқ билан учрашувга қаратганмиз. Албатта, мақсадимиз  – чемпионликка эришиш.

- Жасур Жалолиддиновга савол. Кўриб турганингиздек, мухлислар жамоангизга 100 фоиз ишонмоқда. Жамоа чемпион бўлиш йўлида босим ҳис қиляптими?

- Фақат ғалаба керак. Акс ҳолда уларнинг кайфияти яхши бўлмайди. Ҳозир финални ўйлайдиган пайт эмас. Диққат-эътиборни йўқотсак, бу бизга қимматга тушиши мумкин. 

"Биз буни ҳис қиляпмиз. Аксинча, мухлисларнинг ишончи бу бизга катта куч бермоқда", – дея қўшимча қилди Тимур Кападзе.

- Ироқ ҳақида нима дея оласиз?

- Ироқ хоҳ миллий терма жамоа бўлсин, хоҳ ёшлар термаси бўлсин, ҳар доим курашувчан ва иқтидорли футболчиларни ўзида жамлаган, кучли терма жамоа бўлган. Ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. 

- Чорак финал битта ўйиндан иборат. Жамоангизнинг жисмоний ҳолати, кучи 90 дақиқадан кейинга ҳам етадими?

- 90 дақиқадан кейин ҳам ўйин бўлиши мумкин. Футболчилар ҳар томонлама тайёр. 

- Жасур Жалолиддиновга савол. Ўзбек футболида кўп афсоналар етиштириб чиққан. Ҳозирги авлод шундай даражага етиша оладими?

- Ҳаммаси ўз қўлимизда. Меҳнат қилишдан тўхтамаслигимиз керак. Бу ҳақида гапиришнинг мавриди эмас, энди 20 ёшдамиз. Эндигина 20 ёшдамиз. Ҳали олдинда жуда кўп йўлни босиб ўтишимиз лозим.

- Жасур Жалолиддиновга савол. Жамоа сардори сифатида жамоани қандай руҳлантира оласиз?

- Биринчи навбатда бизни жамоа бош мураббийи руҳлантиради. Мен устозимизга кўмаклашаман. Бевосита майдонда қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика