Latest news

16:02Ферлан Менди "Реал"да қоладими?  0 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  13 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  11 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  27 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  15

Тимур Кападзе: "Илоҳим, Осиё чемпионатига жароҳатларсиз етиб борайлик" News

Тимур Кападзе: "Илоҳим, Осиё чемпионатига жароҳатларсиз етиб борайлик"

Бугундан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда йиғинни бошлади.

Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз юртимизда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошлади. "Жар" захира майдонидаги машғулотдан олдин бош мураббий ўз фикрларини билдирди.

"Бугун U-23 Осиё чемпионатидан олдинги сўнгги тайёргарликни бошладик. Мусобақа бошланишига 10 кун вақт қолди. Муҳим мусобақага яхши тайёгралик кўришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча кенгайтирилган рўйхатдан ўрин олган ҳамма футболчи ҳам йиғинга келгани йўқ. Сабаби ўз клубларида ўйинлари бор. Яқин 2-3 кунда рўйхат тўлиқ бўлади.

28 майга қадар шуғулланамиз ва кейин Осиё чемпионатида қатнашадиган якуний 23 футболчи номини аниқлаймиз.

Энг муҳими йигитларда жароҳат бўлмасин. Яхши тайёргарлик кўриайлик ва мусобақага 100 фоиз тайёр бўлайлик.

Тўғри кенгайтирилган рўйхатимизда Эркинов, Йўлдошев каби миллий терма жамоа аъзолари ҳам бор. Ўша пайтда МТЖ Наманганда Осиё Кубоги саралашида иштирок этади. Бу борада Катанец билан гаплашамиз, агар бу йигитларни бизга берса яхши бўларди. Чунки миллий терма жамоада менимча ҳар бир чизиқда етарлича футболчилар бор. Бу масалада ЎФА раҳбарияти, МТЖ мураббийлари билан гаплашамиз ва муаммо бўлмаса керак", - деди Тимур Кападзе.


Ўзбекистон U-23. Кападзе кимларни чақирди ва кимларни чақирмади? Кимлар Осиё чемпионатида қатнашмайди?         

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика