Latest news

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  4 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  4 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

Тимур Кападзе: "Ҳужумчиларимизга жуда кўп саволларим бор" News

Тимур Кападзе: "Ҳужумчиларимизга жуда кўп саволларим бор"

Coca Cola Суперлиганинг 11-тури доирасидаги "Олимпик" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида қатнашди.




Ўйин ҳақида

- "Нефтчи" билан осон бўлмаслиги аниқ эди. Яхши ўйин бўлди. Биринчи таймда темп унчалик ҳам юқори бўлмади. Биринчи таймда бироз дим ҳаво эди. Шу сабаб ҳам шиддат бироз пастроқ эди. Иккинчи бўлим қизиқарли ўтди. Менимча, дуранг адолатли натижа бўлди. Икки жамоада ҳам имконият бўлди. Ўйин голга қадар эди. Икки жамоа ҳам дурангга рози бўлса керак.

- "Олимпик"даги рақобат ўтган мавсумдагидек эмас. Захирадан тушиб, ўйинни кучайтирадиган футболчилар деярли йўқ. Бу нарса сизга қийинчилик туғдирмаяптими?

- Ротация бўлмоқда. Айниқса, ҳужум чизиғида. Ҳужум чизиғига саволларим кўп. Рақобат ўтган йили кучлироқ эди, тўғри. Бу йил ёшлар кўп жамоада. Сабаби шунда. Бироқ, шу ёшлар ҳам анча кучайди. Бугун захирадан майдонга тушган ўйинчилар ҳам анча яхши ҳаракат қилишди.  Ротация бўляпти, бу муаммо эмас. 

- Баъзи ўйинчилар ёшлар футболидан чиқиб кета олмаётгандек кўринмоқда. Керакмас жойларда алдашга ҳаракат қилиб, жамоавий ўйинга путур етказаётгандек, назаримда...

- Бу нарса йўқ эмас. Бугун ҳам шундай эпизодлар бўлди. Вазиятлардан фойдалансак бўларди. Қаердадир шошилишди, қаердадир тажриба етишмади. Бу вазиятни албатта кўриб чиқамиз, кейинги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Охирги 15 дақиқада "Олимпик" жуда бўш ҳаракат қилди. Бунга сабаб нима эди? Чарчоқми?

- Ўйиннинг охирги 5 дақиқаси бизнинг назоратимизда бўлди. "Нефтчи"нинг захира ўриндиғи биздан анча кучли. Ҳошимов, Диёржон Туропов, Тўхтасиновлар майдонга тушишгандан кейин албатта "Нефтчи" ўйини кучайди. Улар асосий таркиб футболчилари саналишади. Охирида хатто гол уришимиз ҳам мумкин эди. "Нефтчи" оддий жамоа эмас. Вазиятни назорат қилдик, аммо вазиятлар ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олсак, дуранг адолатли бўлди. 

- Демак, ҳужум чизиғи ўсиши керак?

- Ҳа, менда ҳужумчиларимизга жуда кўп саволларим бор. Қарор қабул қилиш, очилиш борасида муаммолар бўлмоқда. Балки, шунчаки тажриб етмаётгандир. Ўтган йили ҳужумчиларимиз яхшироқ ҳаракат қилишганди. Ҳужумчи кўп вақт гол урмаса, босим ҳам ошиб боради.

 - Бугун "Олимпик" бир очкога эга бўлдими ёки икки очко йўқотдими?

- Албатта, уч очко олмоқчи эдик. Ўйинга қарасак, дуранг адолатли бўлди. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика