Latest news

02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  12 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  4 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  1 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Тимур Кападзе: "Футболчиларим орасида жамоасиз қолганлар ҳам бор эди" News

Тимур Кападзе: "Футболчиларим орасида жамоасиз қолганлар ҳам бор эди"

ПРО-Лига 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида
- Авваламбор байрам ва чемпионатнинг бошланиши билан барчани табриклайман. Оғир ўйин бўлди. "Нефтчи" кучли жамоа ва ўз майдонида ўйнади. Хавотирли жиҳати, жамоамиз йигитлари катта футболда биринчи ўйинни ўтказишди. Мавсум аввалида назорат ўйинларини ўтказдик, лекин расмий ўйинни барибир фарқи бор. Шу омил ва сафардаги ўйин туфайли йигитларда ҳаяжон бўлиши мумкин эди. Биз ўйинга жамоамизни шуларни ҳисобга олган холда тайёрладик. Умумий ўйинни оладиган бўлсак жамоамиз футболчилари ҳар томонлама ўзларини кўрсатишди. Рақиб узатмалар билан бизга анча қийинчилик туғдирди. Жисмоний тарафдан "Нефтчи" футболчилари анча бақувват. Биз ёшларга бу борада кўрсатмалар бердик, улар якка курашларда ўзларини яхши тутишди. Бир очко биз учун яхши бўлди. Ўйин дуранга мос эди деб ҳисоблайман.

- Кучли босим ўтказаётган рақибга қарши иккинчи бўлимда жамоангизни қандай руҳлантирдингиз?

- Руҳият томонлама дастлабки дақиқаларда йигитларда ҳаяжон бўлди. Танаффусда футболчиларга камчиликларимизни тушунтирдим. Биринчи бўлимда ҳам гол киритиш учун имкониятларимиз бўлганди. Иккинчи бўлимда ҳам иштиёқ ва жамоавий ўйин томонлама ҳам яхши ўйнадик. Майдон борасида бир оз эътирозим бор, балки тепадан яхши кўрингандир. Лекин тўп яхши сакраши учун майдон қулай эмас эди.

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани кучайтириш режангиз борми?

- Бизда селекция ҳар доим давом этади. Мана ёшлар лигаси ҳам бошланди, бу ёшдаги иқтидорларни доим кузатамиз. Биринчи давра мобайнида кузатамиз. Мен учун барча футболчилар бир хил, барчасини бирдек тайёрлайман. Ҳаммасига имконият берилади. Майдонда энг кучлилари ўйнаши керак. Ўзларини яхши кўрсатишса, давом эттирамиз. Улардан кучлироқ футболчи бўлса, имконият шунга қараб бўлади. Энг қувонарлиси бу йигитларнинг барчаси ўринбосарлар таркибида қолган ёки умуман жамоасиз бўлган футболчилар эди. Улар учун ҳозир Суперлигада қийинроқ бўлар, чунки юқори лигада кучли ва маҳоратли футболчилар тўп суради. ПРО-Лига ҳам Суперлигадан қолишмайди. Бу лигада тўп суриш жамоамиз футболчилари учун фойдали.

- Жамоангиз футболчиларига Суперлигадан таклиф тушса қўйиб юборармидингиз?

- Албатта, уларга кучли жамоалардан таклиф тушса нега йўқ дейишим керак? Бунда фақат терма жамоа ютади. Кетганларни ўрнига бошқасини тайёрлаймиз. Ўша кетганлари янада кучли бўлиб терма жамоага келади. Суперлигада ўйнаётган футболчиларимиз бор, уларни ҳам кузатамиз. Уларга тегмадик, ҳозир таркибимизда бўлган футболчилар айтиб ўтганимдек ўринбосарлар таркибида қолган ва жамоасиз бўлган футболчилардан иборат. Шу каби ёшларни қанчалик яхши тайёрлай олсак, бундан Олимпия терма жамоамиз ютади.

- Бугунги баҳсда рақиб ҳужуми асосан ўнг қанотдан ташкил этилди...

- Ҳар бир ўйин бизга нимадир беради. Футбол учрашувлари орқали камчиликларимизни кўриб оламиз. Ўйиндан-ўйинга жамоамиз футболчилари кучайиб боришади, бунга аминман. Биринчи ўйин барибир оғир бўлади.

- Рақибнинг кучли босимига қарши жамоангиз йигитлари хотиржамлик кўрсатишди. Ўйинга тайёрлаган услубингиз шундай эдими?

- Рақиб бизга нисбатан ҳужумкор ўйин намойиш этишини кутгандик. Шунга мос холда йигитларни тайёрлагандим. Бугун жамоамиз футболчилари рақибга қарши жуда яхши тарзда ҳаракат қилишди.

- Йигитларингиз ўйин давомида ҳакамга нисбатан эътироз қилгандек бўлишди...

- Ҳамма ҳам хато қилиши мумкин. Ўйинда шунақа вазиятлар ҳам бўлади. Хатто ўзимнинг ҳам жаҳлим чиққан эпизодлар ҳам бўлди. Футболда бунақа холатлар учраб туради. Умуман олганда ҳакам бугунги ўйинни ёмон бошқармади.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика