Latest news

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Тимур Кападзе: "Энг асосий мақсадимиз 2024 йилги Олимпиадага йўлланма олиш" News

Тимур Кападзе: "Энг асосий мақсадимиз 2024 йилги Олимпиадага йўлланма олиш"

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Тошкентдаги ўйинлардан олдин матбуот анжуманлари бўлиб ўтди.

"Ассалому алайкум. Саралаш баҳслари ўзимизда ўтаётгани яхши. Тўғри саралашдаги натижалар биз учун муҳим эмас. Бу ўйинлар орқали ўзимизни текшириш учун ёрдам беради. Ҳозир қайси даражада эканлигимизни текшириб оламиз. Эртага кучли жамоалардан бири Саудия Арабистонига қарши ўйнаймиз ва 3 очко олишга уринамиз", - деб гап бошлади Тимур Кападзе.

"Эртага бизни жудаям қийин ўйин кутиб турибди. Бу жамоага қарши учинчи марта ўйнайман. Жанг қилишга ва ютишга тайёрмиз. Ўйлайманмки бизда ғалаба руҳи бор", - деди Жасур Жалолиддинов.

- "Насаф"нинг ОФК кубоги финалига чиқишга режаларингизга қанчалик таъсир қилди.

- Бу катта таъсир қилгани йўқ. Бундан хурсанд бўлдик. "Насаф"га финалда омад тилаймиз. Тўғри агар финалга чиқмаганда Ҳусайн Норчаев биз билан бўларди. Лекин ҳужумда бошқа футболчилар бор ва бу фожеа эмас.




- Саудия Арабистонининг бу авлоди сизга нотаниш эмас. Алоҳида мотивация ҳам борми?

Жасур Жалолиддинов: - Албатта, қуръа ташланганидаёқ бу ҳақда ўйлай бошлаганман. Бош мураббийимиз бизга Саудия Арабистонини ҳозирдан ютишни бошлашимиз кераклигини таъкидлади. Келажакда ҳам барибир бу жамоа билан кўп тўқнаш келамиз.

- Саралашда икки ёш кичик футболчилар билан ўйнаш қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?

- Энг асосий мақсадимиз барибир 2024 йилги Олимпиадага йўлланма олиш. Шу боис ёшроқ йигитлар билан қатнашамиз ва кейинги йил Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрланамиз.

- Саудия Арабистони бош мураббийи жуда тажрибали, у жамоани Токиодаги Олимпиадага олиб чиққан. Рақобатдан қўрқмаяпсизми?

- Тажриба қачон тўпланади? Мана шундай халқаро ўйинлар орқали йиғилади. Шундай экан биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, аксинча тажриба тўплаймиз.



- Учрашувларга кириш бепул қилиб қўйилди. Мухлисларга қандай тилакларингиз бор? 
Тимур Кападзе: - Футбол мухлислар учун. Терма жамоамиз ўйинларига доим мухлислар келишган. Тўғри иш куни, соат 15:00даги ўйинга кўпчилик келмаслиги мумкин, аммо барибир фидойи мухлислар келишади деб ўйлайман.

Жасур Жалолиддинов: - Саудия Арабистонига қарши сафарда ўйнаганимизда мухлислар тўла стадионда ўтганди. Уларнинг босими ҳам таъсир қилган. Шундай экан эртага ҳам мухлисларимиздан келиб бизни қўллаб туришларини сўрайман.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика