Latest news

09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   0 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  1 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   4 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  19 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2

Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик" News

Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик"

Про Лига баҳсларининг 19- туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (3:2) баҳси якунидан сўнг жамоамиз мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун, албатта, "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Жуда қизиқ ўйин бўлди. Мухлислар ҳам мазза қилди, деб ўйлайман. Ўйин курашларга бой бўлди. Футболчиларим яхши ҳаракат қилди, бироқ майдон бироз панд берди. Биз, асосан, пастлар билан ўйнаймиз, бу майдонда эса бундай ўйин кўрсатишга қийналдик. "Нефтчи"га эса бу қўл келди. Рақибнинг бақуват легионер футболчилари бор, улар узоқ узатмаларда яхши ҳарак қилишди. Голларда ўзимиз хатога йўл қўйдик. Йигитлар шундай ўйинлар орқали анча яхши тажрибага эга бўлади. Ўйинда яхши ҳаракат қилган вазиятлар ҳам бўлди. 

Жиянов жароҳат олди, шу сабабли ўзгариш қилдик. Кўрган бўлсангиз, рақиб футболчилари анча қўпол ҳаракат қилишди. Нафақат "Нефтчи", балки қолган жамоалар қўпол ўйнашмоқда. Ҳакамлар эса бунга йўл қўймоқда. Бу эса ёмон. Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик", — деди Кападзе.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика