Latest news

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Тимур Кападзе: "Биринчи ўриндаги "Навбаҳор"га бунчалик вақтни чўзиш ярашмайди" News

Тимур Кападзе: "Биринчи ўриндаги "Навбаҳор"га бунчалик вақтни чўзиш ярашмайди"

Coca Cola Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" (0:1) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Афсуски мағлубиятга учрадик. Шунга қарамасдан бугун йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик. Совға қилдек десак ҳам бўлади. "Навбаҳор"даги тажрибали футболчилар бу имкониятдан фойдаланишди. Иккинчи таймда яхши ўйин кўрсатдик, вазиятлар яратдик. Аммо гол уролмадик. Статистикага эътибор берсак, дарвозамиз томон йўлланган ягона аниқ зарба ҳам голга айланди. Бу ёқимсиз ҳолат, албатта. Умуман олганда бу ўйин йигитлар учун яхши тажриба бўлди. Бошқа жамоаларга ҳам бизга қарши ўйнаш фойдали бўлмоқда. "Навбаҳор"ни табриклайман. Албатта, мухлисларимизга ҳам раҳмат. Мухлислар орттиришга ҳам улгурибмиз, менимча. Улар бизнинг ўйинни кўргани стадионга келишмоқда. Афсус, уларни бугун хурсанд қила олмадик. Умуман олганда, ҳаммаси яхши. 

- Иккинчи бўлимда "Олимпик" ўйинга темп қўшди. Иккита пенальти қўйилиши мумкин бўлган эпизод. Ушбу вазиятларга фикрингиз қандай?

- Тўғрисини айтсам, ўша вазиятда менга пенальти бордек туйилди. Ҳали такрорий вазиятларни кўрмадим. Ҳакам вазиятга яқинроқ турганди. Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Футболчимиз "ўхшата олмабди" деб қўяқоламиз.

- "Навбаҳор"нинг битта аниқ зарбаси ҳақида гапирдингиз. Бироқ "Олимпик" ҳам биринчи бўлимда бирорта аниқ зарба бера олмади. Бу рақиб сизни яхши ўрганганидан далолатми ёки тактикангиз ишламаганини билдирадими?

- Кўрганингиздек рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояланди. Бу вазиятда бўшлиқлар топиш қийин бўлди. Сабаб шунда. Шунга қарамасдан, биз бугун ғалаба қозониш учун керакли вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда голга тортадиган иккита яққол вазиятимиз бор эди. Рақиб ҳимоячиларининг жисмоний ҳолати ҳам яхши эди. Улар тажриба тарафдан ҳам устун эдилар. Аммо футболчиларимиз улардан жисмоний тарафлама устун бўлди.

- "Навбаҳор" бугунги каби зерикарли ўйин кўрсатишини олдиндан кутганмидингиз? Вақт чўзиш, сабабсиз ерга ётиб олишлар ва ҳаказо. Ўткир Юсупов иккинчи бўлим бошида тўпни шунчаки ўйинга киритиш учун ҳам деярли бир дақиқа вақт сарфлади...

- "Навбаҳор" ҳозирда биринчи ўринда кетмоқда. Чемпионликни мақсад қилган жамоа бундан яхшироқ ўйин кўрсата оларди. Яъни вақт чўзмасдан ҳаракат қилса бўларди. Айниқса биз каби ёш жамоа билан. Тўғри, улар натижа учун ўйнашди. Бу уларнинг иши, албатта. Аммо биринчи ўринда кетаётган жамоага бунчалик вақтни чўзиш ярашмайди. "Навбаҳор" дарвозадан тўпни ўйинга киритган ҳар бир ҳолатда биз 30-40 сония йўқотдик. Улар то майдоннинг иккинчи томонига ўтиб, тўпни дарвозабон ўйинга киритгунча жуда кўп вақт сарфланди. Биринчи бўлим деярли шу билан ўтди, менимча. Албатта, бунга ўзимиз айбдормиз. Биз бунга йўл қўймаслигимиз лозим эди. Биринчи бўлимда бу борада кўп хатога йўл қўйдик. Бундан эса фақат "Навбаҳор" ютди. Менга қолса, албатта "Навбаҳор" каби жамоа вақт чўзмасдан ўйнагани маъқул. Исталган фол вақт сарфланишига олиб келмоқда. Агар биз футболимиздаги темпни кўтариш ниятида бўлсак, тезроқ ўйнашимиз лозим. Албатта, "Навбаҳор" ғалаба учун ҳаракат қилди.

- Ҳужумларда охирги нуқтани қўйиш учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Қаердадир шошилишмоқда, қаердадир аниқ зарба учун махорат етишмаяпти. Бу албатта ёш билан боғлиқ ва нормал ҳолат. Лекин исталган тажрибали футболчининг ҳам бу каби вазиятларда аниқ ҳаракат қилиши кафолатланмаган. Гол уришимиз керак деган босим албатта баъзи вазиятларда ҳалақит беради. Шу ўринда "Навбаҳор" ҳимоячиларини ҳам эътироф этиш керак. Улар бугун бизга имконият бермасликка ҳаракат қилишди. 

- "Олимпик" биринчи бўлимда кўпроқ узун паслар билан ўйнади. Иккинчи бўлимда эса қисқа паслар кўпайди. Бу сизнинг топшириқмиди?

- Ўйинни яхши бошлагандик. Аммо голдан кейин сиз айтгандек узун пасларга ўтдик. Бу "Навбаҳор"га қўл келди. Биринчи бўлимда ушбу хатоларни тўғрилашга ҳаракат қилдим. Бироқ йигитлар буни эшитишмади. Иккинчи бўлимда эса бунинг кераги йўқлигини ва тўпни шунчаки йўқотаётганимизни йигитларга тушунтирдим.  

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика