Latest news

00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:30ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  3 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  56 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  1 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  30

Тимур Кападзе: "Белгиланмаган жарималар учун футболчилар бироз асабийлашишди" News

Тимур Кападзе: "Белгиланмаган жарималар учун футболчилар бироз асабийлашишди"

"Насаф"дан учралган йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг "Олимпик" устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Тимур Кападзе: "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин осон бўлмаслигини билардик. Бироқ яхши тайёргарлик кўрдик, ҳаммаси режа бўйича кетаётганди. Биринчи бўлимнинг охирида "Насаф" стандартдан унумли фойдаланди. Яхшиям Алиқулов бор экан. Йигитларга Ҳусниддиндан эҳтиёт бўлиш кераклигини айтган эдик. Хатолардан тўғри хулоса чиқариб, ишлашда давом этамиз.

- Жасур Жалолиддинов нега алмаштирилди?

- Жамоамизнинг кўплаб вакилларида шамолллаш аломатлари бор эди, шу сабабли ушбу ўзгартиришга қўл урдим.

- "Олимпик" Ўзбекистонни келажаги учун яратилган жамоа. Бироқ бугунги ўйинда "Олимпик" футболчилари кўпроқ асабийлашишди, қўпол ҳаракат қилишди.

- Қайси эпизодда бундай бўлди. Балки "Насаф" мухлиси сифатида сизга шундай кўрингандир. Менга эса ундай туйилмади. Ҳакам кўп жойда ноҳақлик қилди. Биринчи ва иккинчи бўлимда берилиши керак бўлган жарималарни белгиланмади. Шу сабабли майдондагилар бироз асабийлашишди. Ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Атайин қўпол ўйналган вазиятларни кўрмадим.

- Ўйинни қайтадан кўриб чиқсангиз кўплаб вазиятларда "Олимпик" футболчиалри қўлини ишга солди. Халқаро аренада бу қимматга тушиши мумкин.

- Сизни тушундим, қоида бузилса ҳакамлар хуштак чалишади. Албатта, учрашувни қайтадан кўриб чиқамиз.

- Ўйин охирида Тоировга қизил карточка кўрсатилди. Бунга муносабатингиз?

- Футболчимиз тўпга ўйнамоқчи эди, аммо улгурмади. Бу тўғридан-тўғри қизил карточкага тортармиди, йўқмиди, билмадим... Четлатиш келажакда бизнинг зараримизга ишлайди.

- Бугунги баҳсда иккала гол ҳам бош билан урилди. "Олимпик" 7та учрашувда 9та гол ўтказиб юборди. Бу ҳимоя чизиғидаги муаммолар сабабми?

- Биз стандартлар устида ишлашимиз керак. Авваллари бундай бўлмасди. "Насаф" нафақат бизга, балки бошқаларга ҳам жарималардан гол уряпти. Буни устида ишлаймиз.

- "Олимпик"да "Пахтакор" устидан қозонган ғалабадан сўнг ўсиш бўлишини кутгандик, аммо акси бўлди...

- Тўғри. "Пахтакор" билан "дубллар" баҳсида 3та қизил карточка олдик, кейин Жиззах билан учрашувда четлатиш. Шу нарса бизни қийнаб қўйди. Ҳали мавсум узоқ, ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. Чемпионат биз учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Натижа яхши бўлишини хоҳлаймиз. Мавсум охирида юқорида бўламиз деб ўйлайман.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика