Latest news

21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  0 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  4 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  2 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  7 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  2 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  4 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  8

Тимур Кападзе: "Алания" Норчаевга рухсат берди. ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбормади" News

Тимур Кападзе: "Алания" Норчаевга рухсат берди. ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбормади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кеча U-23 Осиё кубоги саралашидаги иштирокини ижобий натижа билан якунлади.

Эндиликда вакилларимиз олдида яна бир катта мусобақа Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари кутмоқда. Терма жамоа устози Тимур Кападзе мусобақага борадиган таркиб хусусида фикрлари билан ўртоқлашди. 

— Осиё ўйинларига келадиган бўлсак, ёши катта футболчилардан фойдаланмаймиз. Биласиз, бу турнирга бир йил олдин рўйхат берилади. Кенгайтирилган рўйхатдан 50-60 нафар футболчи ўрин олади. 2001 ва ундан кичик ёшдагилар жалб қилинган. Кенгайтирилган рўйхатдагиларни чақирамиз. 3 нафар дарвозабон ва 19 нафар футболчи бўлади. Таркиб деярли аниқ. Иброҳимҳалил масаласида Сергей Юран билан гаплашяпмиз. Чунки "Пари НН"да захирада ўтирибди. Ўйин амалиёти кам. Агарда кечгача ҳал бўлса, олиб кетамиз. "Алания" Ҳусайн Норчаевга рухсат берди. Руслан Жиянов кетаётган пайтда Осиё ўйинларига чақиришни шартномага киритганмиз. Бу борада муаммо йўқ. Насиб қилса, Осиё ўйинларига 16 сентябрь куни учиб кетамиз. 

— Абдуқодир Ҳусанов рўйхатда бўлмайди. Чунки ҳамма легионерларга хат юбордик. Жавоб олмадик. ЦСКА эса Файзуллаевни қўйиб юбормайдиган бўлди. Умаралида ҳам худди шундай ҳолат. 

— Осиё кубоги апрель ойида бўлади. Афсуски, фақат миллий терма жамоалар ФИФА кунларида расмий ўйинлар ўтказади. Қолган ёш жамоаларида бунга эътибор қаратишмайди. Ҳусанов ва легионерлар борасида муаммога дуч келишимиз мумкин. Ўйлайманки, муҳим паллада ватан учун ёрдам беришади. Қолганини вақт кўрсатади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика