Latest news

11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  3 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4

Тимо Вернер қулоқлари туфайли "Реал"га ўтмайди-ми? News

Тимо Вернер қулоқлари туфайли "Реал"га ўтмайди-ми?

Германиялик 21 ёшли ҳужумчи Тимо Вернер "Реал" шорт-листидан ўрин олди.

"РБ Лейпциг" ҳужумчисининг статистикаси ажойиб: у охирги икки мавсумда 29та гол урди. У август ойидан буён 18та ўйинда 11та гол урди.

Аммо Вернернинг битта муаммоси бор: катта шовқинда Тимонинг боши айланади ва қон айланиши қийинлашади. Футболчи ҳеч нимани эшитмайди ва концентрацияни йўқотади.


Сентябрь ойида ЕЧЛ доирасидаги "Бешиктош" билан ўйинда Вернер турк фанатлари туфайли майдонни тарк этганди. Трибуналардан келаётган баланд овоз туфайли Тимо қулоқларини махсус нарса билан беркитиб олганди, аммо бу ҳам фойда бермади ва танаффусга қадар мураббийлар уни алмаштиришди.

"Бундай муҳитда ҳеч қачон ўйнамаганман. Ўйинга бор эътиборимни қарата олмадим. Қулоғимдаги нарсалар ҳам ёрдам бермади – ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим".


Истанбулга сафардан сўнг тахминан икки ҳафта майдонга туша олмади. Marca нашри айнан мана шу туфайли "Реал" уни сотиб олиш фикридан қайтиши мумкинлигини маълум қилди. Мадрид клуби Вернернинг баланд трибуналар олдида ўзини қандай тутишини яна бироз кузатмоқчи.

Унинг "РБ Лейпциг" билан шартномаси 2020 йилда тугайди.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика