Latest news

19:50Санчо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 19:40Суперлига. "Андижон" – "Навбаҳор" 0:0 (матнли трансляция)  22 19:38Суперлига. "Шўртан" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 19:30Про лига. "Арал" "Жайхун"га қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:21Саудия Арабистони клуби Мбаппе учун "космик" сумма тўлашга тайёр  4 18:40Доннарумма ПСЖнинг УEФА Суперкубоги учун қайдномасидан тушиб қолди  1 17:38"Қўқон-1912" 8 йиллик танаффусдан сўнг Ғузорда ғалаба қозона оладими?  0 17:31Суперлига. ОКМК - "Қизилқум" (матнли трансляция) 0:0   4 17:00Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 4 ўйиндан бери "Андижон"ни ютолмаяпти  1 16:39АПЛ клублари А Серия клубларига қараганда 500 баравар кўп (!) пул сарфлади  7 16:12Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак  3 15:44Мали U-17 Ўзбекистон U-16 терма жамоаси дарвозасини 5 марта ишғол қилди  21 15:32Рустам Акрамов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  0 15:18ОФК Чақирув Лигаси саралаши. "Фальконс" "Тайчун"дан устун келди, ўзбекистонлик ҳужумчидан дубль!  1 14:50"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими?  3

the-uff.com: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахтига етиб борди News

the-uff.com: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахтига етиб борди

ЖЧ-2014 саралаш плей-оффи дастлабки ўйинида Иордания миллий терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрига етиб борди.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания қарши саралаш плей-офф учрашувини ўтказиш учун Иордания пойтахти Амман шаҳрига етиб борди. Қосимов шогирдлари 6 сентябрь куни Аммандаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида Иорданияга қарши ЖЧ-2014 саралаш плей-оффи дастлабки учрашувида майдонга тушади.

Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Аммандаги «Grand Hayyat» меҳмонхонасига жойлашган.

Маълумот ўрнида, миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов Амманга жами 23 нафар футболчи билан йўл олган. Иорданияга йўл олиш арафасида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев миллий терма жамоа сафига қўшилган. «Локомотив» ҳужумчиси Иван Нагаев эса, Тошкентда қолган.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш плей-офф дастлабки учрашуви 6 сентябрь куни Амман шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика