Latest news

12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  2 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  34 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими? News

"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими?

Биринчи даврада кутилмаларни оқламаган "Сўғдиёна" иккинчи давра олдидан таркибини сезиларли кучайтирди. Эндиликда жамоа ўзи учун керакли очколарни жамғариши талаб этилади.

Кўраётган бўлсангиз "Сўғдиёна"нинг ўйинида секин асталик билан ижобийлик кўзга ташлана бошлади. Бунга эса бир нечта омиллар туртки бўляпти. Қуйида уларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.

Қишда кетган Йововичнинг позицияси ёзда Жасур Жалолиддинов билан тўлдирилди. Энди жамоанинг ўйинини олдинга тўғри йўналтириб берадиган, ҳужумларни кескинлаштирадиган ижрочи ярим ҳимоячи бор.  Айнан Жасур "Сўғдиёна" ярим ҳимоясида муҳим фигура бўлиб хизмат қилади, креативлик эвазига ҳужумларни янада кескин тус олдиришига туртки бўлади. Биз эътибордан четда қолдирган Жалолиддинов бу орқали яна ўзининг кучли томонларини кўрсата олади. 

Бунинг ҳисобига Люпче Дориев олдинда хотиржам ўз ишини қила олиши мумкин, чунки орқада унга шерик келди. Йовович ўйнайдиган эркин нуқтада биринчи даврада ҳеч ким йўқ эди. Бундан ташқари Рубин Хебай ҳам яъни якунловчи тоза 16 лик ичида ўйнайдиган форвард олинди.  Хебай 3 та ўйинда 2 та гол урди, старт чакки эмас. 

Мудофаа чизиғи мустаҳкамланди. Биринчи даврада жамоа кўп гол ўтказди. Орқа чизиқда Қобилов, Жўрабоев, Иванович, Раҳмонов бор. Рақобат шаклланди. Қобилов "Машъал" билан ўйинда ўнг қанотга жойлашди. Зоир Жўрабоев чап қанотда. Қизиғи икки голга икки қанот ҳимоячилари бугун ассистентлик қилишди. Бошковичнинг бу позициядан кўнгли тўлиши аниқ. Эндиликда марказда Раҳмонов ва Иванович тўлдирилиши орқали қолган марказий мудофаачилардан қанотларда кўпроқ фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. 

Биринчи даврада жуда кўп очколар йўқотилди. Жамоа 17-турдан сўнг 12-ўринда кетмоқда, ҳисобида 17 очко бор. Натижа томонлама "Сўғдиёна"да назарий имкониятлар бор юқорига кўтарилиш учун. Лекин кўряпсизки қолганлар ҳам курашмоқда. Урушда ҳеч ким осонликча оқ байроқни кўтармайди. "Сўғдиёна"га осон бўлмайди. Қишки селекция натижаларига кўра асосий фигура ҳужумда Жон Игбарума бўлиши кутилганди. У эса жароҳат олиб сафдан чиқди ва "Сўғдиёна"да қолмайдиган бўлди. Натижада асосий юк Дориевни ўзига қолиб кетди. Ёзда яхши селекция бўлди.

Эндиликда Жиззах жамоасини кетма-кет юқоридаги жамоаларга қарши ўйинлар кутмоқда. Чилла энди бошланади. 

15 август. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

20 август. "Сўғдиёна" - "Динамо"

25 август. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор"

12 сентябрь. "Сўғдиёна" - ОКМК

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика