Latest news

07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  1 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  1 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  1 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  19 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  10 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0

the-uff.com: Ўсмирларимиз Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади News

the-uff.com: Ўсмирларимиз Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси U-17 ўсмирлари ўртасидаги Жаҳон чемпионати «С» гуруҳи 1-тур ўйинида Панамани 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
18 октябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Панама ўсмирларига қарши баҳс билан БААда давом этаётган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади. Дилшод Нуралиев шогирдлари Фужайра шаҳридаги стадионда «С» гуруҳи 1-тур ўйинида Панамалик ўсмирларга қарши майдонга тушди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида бир қатор ҳавфли вазиятлар яратилганига қарамай, ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим эса, биринчисига қараганда анча тезкор ва шиддатли курашларга, дарвоза томон берилган зарбаларга бой бўлди. Ўйиннинг 56-дақиқасида панамалик футболчи Сарвар Каримов қўриқлаётган дарвоза томон чамаси 25 метрлардан кучли зарба берди. Ушбу зарбани эса, фақатгина дарвоза устуни қайтариб қолди. Ўйиннинг 63-дақиқасида эса, биринчи бўлимда анча фаол ҳаракат қилган Акобир Тўраев ўрнига Шохжаҳон Аббосов майдонга туширилди.

Эътиборлиси, Ўзбекистоннинг ушбу жаҳон чемпионатидаги илк голига айнан Аббосов муаллифлик қилди. Ўйиннинг 68 дақиқасида панамаликлар жарима майдончаларининг ўнг қанотида ўзбекистонлик футболчига нисбатан қоида бузишди. Достонбек Ҳамдамовнинг жаримадан узатган тўпини эса, майдонга туширилганига 3 дақиқа ҳам вақт бўлмаган Шохжаҳон Аббосов дарвозага тўғирлаб қўйди - 1:0.

Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам, асосан Нуралиев шогирдлари устунлигида ўтди. Ўйиннинг 77 дақиқасида бурчакдан оширилган тўпни дарвозабон қайтарди, аммо жарима майдончасига ёрдамга етиб келган қанот ҳимоячиси Рустамжон Ашурматов тўпни ерга туширмай дарвозанинг ўнг бурчагига жойлади - 2:0.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади ва шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААдаги жаҳон чемпионати баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Нуралиев шогирдлари мусобақанинг 2-турида, бугун гуруҳнинг иккинчи ўйинида Хорватияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Марокаш ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 21 октябрь куни Фужайрадаги стадионда бўлиб ўтади.

U-17 ЖЧ. «Фужайра» стадиони.
«C» Гуруҳи, 1-тур.
ПАНАМА (U17) - ЎЗБЕКИСТОН (U17) - 0:2
ГОЛЛАР:
Шохжаҳон Аббосов (68), Рустамжон Ашурматов (77)
ПАНАМА (U-17): 1. Жейм де Грация, 2. Кристофер Баред (Стивен Сантос 61), 3. Кевин Галван, 5. Чин Хормечеа, 6. Хесус Арая (С), 7. Элиесер Домингез, 10. Исмоил Диаз, 11. Луис Канате, 14. Вернер Валд, 18. Эрвин Зоррилла (Луис Зунига 74), 19. Милсиадес Молина
ЎЗБЕКИСТОН (U-17): 1. Сарвар Каримов, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акром Комилов, 5. Одил Ҳамробеков, 7. Жамшид Болтабоев, 9. Иброҳим Абдуллаев, 11. Акобир Тўраев (Шоҳжаҳон Аббосов 65), 15. Иззатилла Абдуллаев (14.Исломбек Каримов 89), 16. Равшан Хурсанов (Жавоҳир Сиддиқов 46), 17. Достонбек Ҳамдамов, 20. Отабек Шукуров (С)
Бош ҳакам: Даниел Беннет (ЖАР),
Рефери ассистентлари: Ранге Марва (Кения), Сивел Закхали (ЖАР),
Заҳира ҳаками: Вейса Бамалку (Эфиопия)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика