Latest news

00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0 00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  0 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0 23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  43 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  1 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  8 22:58Ўзбекистон U17 термаси Ирландияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  1 22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  24 22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   2 21:55Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди"  3 21:37Лени Йоро "Реал"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусланмайди  5 21:12Шерзод Жўраев: "Насаф" билан бошқача ўйин кўрсатгандик, бугун эса бошқа жамоага айланиб қолдик"  13 20:51Испаниянинг Грузия ва Туркияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:20Бенито Муссолинининг чевараси билан тўп тепаётган Жейми Варди Италияда футболдан завқ олмоқда  3 20:01Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди  179

The Guardian нашри Ламин Ямаль, Пау Кубарси ва ўзбекистонлик футболчини битта рўйхатга киритди News

The Guardian нашри Ламин Ямаль, Пау Кубарси ва ўзбекистонлик футболчини битта рўйхатга киритди

The Guardian 2007 туғилган энг истеъдодли 60 футболчининг номини эълон қилди.

Улар орасида Ламин Ямаль ("Барселона"), Пау Кубарси ("Барселона"), Марк Бернал ("Барселона"), Жоан Мартинез ("Реал Мадрид"), Шейн Клюйверт ("Барселона"), Талал Ҳожи ("Ал Иттиҳод") Альфонсо Монтеро ("Ювентус") каби футболчилар бор.

Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби футболчиси Азизбек Тўлқинбеков ҳам ўрин олган.

"Бугунги кунда Ўзбекистонда ёш футболчининг ажралиб туриши осон иш эмас, сабаби бу мамлакат иқтидорларни ривожлантириш борасида обрў қозонмоқда. Тўлқинбеков эса ўтган йил U-17 Жаҳон чемпионатида тўлиқ ўйнаган. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мундиал нимчорак финалида Англия тўсиғидан ўтиб, чорак финалда Францияга кичик ҳисобда ютқазишганди. Ҳозирга келиб Азизбек Ўзбекистон U-20 терма жамоасига ўтди ва "Бунёдкор" клуби таркибида Суперлигада мунтазам ўйнаб келмоқда. У тўпга эгалик қилишда хотиржам ва ўйинни яхши ўқий олади. Ҳимояда ишончли ўйнайди, аммо ярим ҳимояда ҳам ўзини эркин ҳис қилади", - деб ёзади The Guardian нашри.




"The Guardian" талқини бўйича 2007 йилда туғилганлар орасида энг истеъдодли 60 футболчи


Маълумот учун, 2019 йилда The Guardian нашри ўзбекистонлик Жасур Жалолиддинов ҳам мана шундай рўйхатга қўшган эди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика